Get Mystery Box with random crypto!

Zikr ahlidan so‘rang

Telegram kanalining logotibi zikr_ahlidan_sorang_islom_uz — Zikr ahlidan so‘rang Z
Telegram kanalining logotibi zikr_ahlidan_sorang_islom_uz — Zikr ahlidan so‘rang
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 242
Kanalning ta’rifi

Savol va e‘tirozlar uchun
@kanalsavol

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar

2020-11-10 08:25:57
7.4K views05:25
Ochish/sharhlash
2020-11-09 09:39:24 “Хўжа” авлод вакиллари хусусиятлари ва уларнинг келиб чиқиш тарихи хақида

00:00 / 05.05.2009 | eski savollar | 4278

Ассалому алайкум ва рахматуллохи ва баракотуху хурматли ва азиз Шайх хазратлари, Сизга ва ушбу сайт мутассадиларига чуқур хурмат изхор билдирган ҳолда, саволимга батавсил жавоб оламан деган умиддаман. :арроw:Ўзбек ҳалқида «Хўжа», «Саид» ва «Бек» авлодлари мавжуд, «Саид» ва «Хўжа» авлодлар пайғамбаримиз Мухаммад Мустафо с.а.в.нинг жуфти-халоллари бўлмиш Хадича бинт Хувайлид (р.а.) ва Оиша (р.а.) онамизнинг фарзанду-зурриёдлари, «Саид» ва «Хўжа» авлодидан бўлмиш қизларни оддий аҳолига турмушга бериш мумкин эмас деган фикр мавжуд.[у]Юқорида келтирилган фикрлар тўғрими?[/у][у]Агар нотўғри бўлса ушбу авлодлар ҳақида қисқача маълумот берсангиз.[/у]Аллоҳ рози бўлсин, олдиндан миннатдорчилик билдираман.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Нотўғри.- Улар имом Ҳасан ва Ҳусайнларнинг зурриётлари деб айтилади.- Қиз бериш тўғрисидаги гап ихтилофли. Аслида улардан қиз олиб, қиз берса бўлади. Кейинчалик, фақиҳлар тенглик тўғрисидаги гап чиққанда бўлмайди дейишган.
6.7K views06:39
Ochish/sharhlash
2020-11-09 09:39:22 Саидлар, Хужалар ва Туралар

00:00 / 19.09.2009 | eski savollar | 10131

Ассалому алайкум! Сизга яна бир саволиб бор. Бизда Саидлар, Хужалар, Эшонлар ва Туралар деган уруг'чиликми ёки... билмадим шунга ухшаш ҳолатлар кузатилади. Шулар ҳақида фикрингизни билмоқчи эдим. Илтимос Саидлар ҳақида то'лиқроқ малумот берсангиз. Улар узи кимлар ва қандай келиб шиққанлар? Оллоҳ сиздан рози бо'лсин

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Саййидлар насаблари Расулуллоҳ алайҳиссаломга бориб тақаладиган кишилардир. Уларнинг насабларининг шажараси бўлади. Унда насаблари ҳақида маълумотлар бўлади.
4.4K views06:39
Ochish/sharhlash
2020-11-09 09:39:21 Тўралар авлоди хақида.

00:00 / 23.12.2010 | eski savollar | 1856

Ассаламу алайкум , Ҳурматли Шайх ҳазратлари саволим шундан Иборатки Оиламиз Торалар авлодидан ба'зи вақтларда биродарларимиз сорашади нимага силар қизларди То'ра авлодига берасилар дийишади шу саволарига ва бошқа саволарига жавоб бералмей уялиб қолдим оиламиз Исломий оилалардан қорилар Коп Қоқонданмиз.Илтимос шу саволимни бе'этибор қолдирманг,ВА То'ралар хақида ма'лумот берсангиз(ман хозир Аллохди иродаси билан чэт элда уқийман) Аллох саломат қилсин.илмимиз бунданда зиёда болсин.Вақтингизни аямагангиз учун рахмат .

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Ўзингиз тўраларадан бўла туриб, тўралар ҳақида маълумот беринг дея савол беришингиз сизга обрў келтирмайди. Тўралар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг авлодлари эканлигини даъво қилувчи шахслар. Улар шунинг учун бошқаларга қиз беришмайди. Аммо бу шариатга унча тўғри келмайди. Бу гапни кейинроқ оилада жанжал чиқмаслигини ўйлаб айтилган. Яъни, эр-хотин бир даражада бўлмаса, бир-бирини паст санаши содир бўлиши юзасидан.
3.8K views06:39
Ochish/sharhlash
2020-11-09 09:39:20 Хўжа ва фуқаро!

00:00 / 20.06.2011 | eski savollar | 1506

Ассалому алайкум!Саволим шундан иборатки, олдиндан қолиб келган бир гап бор, фуқаро хўжа қизидан олиб бўлмийди, агарда олса, ё молга, ё жонга таъсири бўлади деган гап айтишади, ман бунга ишонмасамда, улар тузукроқ жавоб қайтара олмийман. Бу гапларга нима деб жавоб берган маъқулроқ.Жавоб учун олдиндан раҳмат!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Шариатда бу гап йўқ.
3.1K views06:39
Ochish/sharhlash
2020-11-09 07:39:45 Эркак ва аёл Аллоҳ учун дўстлашиш

12:39 / 01.09.2018 | Yakhyokhuja Valikhujaev | 1379

Ассалому алайкум! Аввало бу саволни бериш бироз ноқулай, лекин билиб қўйишни жоиз топганим боис ёзмоқдаман. Аллоҳ учун дўстлашиш ҳақида ўқиб қолдим бир китобда Ақидатут Таховия Шархининг Талхийси деган китоб 82-бетида Аллоҳ учун дўстлашиш ҳақида ёзилган экан. Шунга балким мен яхши тушунмагандурман. Саволим: Эркак аёл киши билан ҳам Аллоҳ учун дўстлашса бўладими?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Бўлмайди. Эр-хотин бўлгач бўлади. Валлоҳу аълам!
2.8K views04:39
Ochish/sharhlash
2020-11-08 20:09:29
Номаҳрам эркак ва аёл Аллоҳ учун дӯстлашса бӯладими?
Anonymous Quiz
12%
Ҳа
88%
Йӯқ
561 voters2.5K views17:09
Ochish/sharhlash
2020-11-08 18:26:55 Катта сура оятини намозда зам сура килиб укиса жоизми?

00:00 / 14.05.2009 | eski savollar | 2572

Шайх жаноблари. Намоз укиганда катта сураларни оятларини зам сура килиб укиса буладими? Мачт имоми бомдодда Ёсин сурасини биринчи 2та мубинини укиганида жамоат булдим. ва бошка намозда хам Ёсин сурасини уртадан 2та мубинини зам сура килиб укиган.жавобингиз учун ташаккур.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Бўлади.
2.4K views15:26
Ochish/sharhlash
2020-11-08 18:26:54 Намозда катта суранинг бир қисмини ўқиш

18:56 / 02.08.2018 | Olimjon Nematov | 1396

Ассалому алайкум! Масжидимиз имоми бир куни хуфтон намозига Ар Раҳмон сурасини биринчи 16 оятини ўқиди. Мен хам шундай қилсам бўладими? Жавоб учун раҳмат Аллоҳ сизлардан рози бўлсин.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Бўлади.  

وَيُذْكَرُ عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ السَّائِبِ قَرَأَ النَّبِيُّ  صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ «الْمُؤْمِنُونَ» فِي الصُّبْحِ حَتَّى إِذَا جَاءَ ذِكْرُ مُوسَى وَهَارُونَ أَوْ ذِكْرُ عِيسَى، أَخَذَتْهُ سَعْلَةٌ فَرَكَعَ. وَقَرَأَ عُمَرُ فِي الرَّكْعَةِ الْأُولَى بِمِائَةٍ وَعِشْرِينَ آيَةً مِنَ الْبَقَرَةِ، وَفِي الثَّانِيَةِ بِسُورَةٍ مِنَ الْمَثَانِي. وَقَرَأَ الْأَحْنَفُ بِالْكَهْفِ فِي الْأُولَى، وَفِي الثَّانِيَةِ بِيُوسُفَ أَوْ يُونُسَ، وَذَكَرَ أَنَّهُ صَلَّى مَعَ عُمَرَ رَضِي اللهُ عَنْهُ الصُّبْحَ بِهِمَا. وَقَرَأَ ابْنُ مَسْعُودٍ بِأَرْبَعِينَ آيَةً مِنَ الْأَنْفَالِ، وَفِي الثَّانِيَةِ بِسُورَةٍ مِنَ الْمُفَصَّلِ. وَقَالَ قَتَادَةُ فِيمَنْ يَقْرَأُ سُورَةً وَاحِدَةً فِي رَكْعَتَيْنِ أَوْ يُرَدِّدُ سُورَةً وَاحِدَةً فِي رَكْعَتَيْنِ: كُلٌّ كِتَابُ اللهِ  

Абдуллоҳ ибн Соибдан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бомдод намозида «Муъминун»ни ўқидилар. Мусо ва Ҳоруннинг ёки Ийсонинг зикри келганида, у зотни йўтал тутиб қолиб, рукуъ қилдилар».
Умар розияллоҳу анҳу биринчи ракатда Бақарадан бир юз йигирма оят, иккинчисида эса «Масоний»*дан бир сура ўқиди.
Аҳнаф розияллоҳу анҳу биринчи ракатда Каҳфни, иккинчисида Юсуф ёки Юнус сураларини ўқиди ва Умар розияллоҳу анҳу билан бирга бомдод намозида шу иккисини ўқиганини зикр қилди.
Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу (биринчи ракатда) Анфолдан қирқ оят, иккинчисида «Муфассал»дан* бир сура ўқиди.
Қатода бир сурани икки ракатга тақсимлаб ўқиган ёки битта сурани ҳар ракатда такрорлаган киши борасида «Барчаси Аллоҳнинг Китобидандир», деган.

* «Масоний» – оятларининг адади юзта атрофида бўлган суралар; Қуръони каримдаги еттита узун сура – Бақара, Оли Имрон, Нисо, Моида, Анъом, Аъроф ва Юнус сураларидан ташқари «Муфассал»гача бўлган сураларнинг умумий номи.
* Изоҳи 701-ҳадисда. 

سَمِعْتُ أَبَا وَائِلٍ قَالَ: جَاءَ رَجُلٌ إِلَى ابْنِ مَسْعُودٍ فَقَالَ: قَرَأْتُ الْمُفَصَّلَ اللَّيْلَةَ فِي رَكْعَةٍ. فَقَالَ: هَذًّا كَهَذِّ الشِّعْرِ، لَقَدْ عَرَفْتُ النَّظَائِرَ الَّتِي كَانَ النَّبِيُّ  صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقْرِنُ بَيْنَهُنَّ، فَذَكَرَ عِشْرِينَ سُورَةً مِنَ الْمُفَصَّلِ، سُورَتَيْنِ فِي كُلِّ رَكْعَةٍ 

Абу Воил айтади:
«Бир киши Ибн Масъуднинг ҳузурига келиб: «Бу кеча бир ракатда «Муфассал»ни ўқидим», деди. Шунда у: «Шеър ўқигандек шариллатибми? Дарҳақиқат, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир-бирига қўшиб ўқиган ўхшаш сураларни биламан», деб, «Муфассал»дан йигирмата сурани, ҳар ракатга иккитадан сурани зикр қилди».  Валлоҳу аълам!
2.3K views15:26
Ochish/sharhlash
2020-11-08 17:05:56 БЕШИК ҚИЛИШ ОТА-ОНАГА ФАРЗМИ

@Savollar_kanal 7789-савол

Ассалому алайкум! Қайни синглим яқинда Аллоҳнинг мархамати билан фарзандли бўлди. Умри узоқ бўсин. Уларнинг биринчи фарзанди. Қайннонам айтишича "қиз болага бешик бериш ота онанинг бўйнидаги фарз. У динёда жаннатга кириш учун ўша бешик кўприк бўларди" экан. Шу ростми? 

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Бу Аллоҳ фарз қилган амаллар ичига яна битта фарз амалини ўзи томонидан қўшиб қўйиш ҳисобланади. Жаннат тўғрисидаги гапи ҳам Аллоҳга ёлғон тўқиш ҳисобланади. Қайноналарни бу каби гаплари тиламчилик дейилади. Фарзанд қайси эркакники бўлса боқиб олиш ҳам унга кетадиган нарсалар ҳам эрнинг зиммасига вожиб бўлади. Аллоҳ таоло "Юнус" сурасида марҳамат қилади:  
قُلْ إِنَّ الَّذِينَ يَفْتَرُونَ عَلَى اللّهِ الْكَذِبَ لاَ يُفْلِحُونَ۝ 
69. Сен: «Албатта, Аллоҳга нисбатан ёлғон тўқийдиганлар зафар топмаслар», – деб айт. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Манба

Каналга уланиш
2.0K views14:05
Ochish/sharhlash