Get Mystery Box with random crypto!

​​Ҳаётга муносабатнинг тўрт тури мавжуд. Ҳаётингизда нима бўл | Zebiniso Ahmedova — psixolog blogi

​​Ҳаётга муносабатнинг тўрт тури мавжуд.

Ҳаётингизда нима бўлган тақдирда ҳам, бу вазиятга муносабат тўрт турда бўлади:

1. Ўзгартириш. Ўзгартиришни билмасанг, унга ўрган.

2. Қабул қилиш. Агар ўзгартира олмасанг, борлиқни борича қабул қил.

3. Жахл қилиш. Вазият сизга ёқмаётганлиги ва бу вазиятни ўзгартира олмаётганингиз учун кучсизлигингизнинг белгиси бу жахлдорликдир.

Ҳаётингиз сизга ёқмаганлиги учун сиз бу кучсизлигингизнинг сабаби жахлингизни бошқаларга сочишни бошлайсиз. Айтинг-чи, ёш боланинг қўлидаги ўйинчоқни каттароқ бола олиб қўйса, нима бўлади? Бу болакай йиғлашни, ер тепишни, жахл қилишни бошлайди. Агар бу бола кучли бўлганида ўзини вазмин тутган ва ўйинчоғини бериб қўйиб йиғлаб ўтирмасдан вазмин ҳолда вазиятни бошқарган бўлар эди.

4. Нолиш, шикоят қилиш. Ривожланмасликнинг пассив агрессив тури. Кимдир мени бу ботқоқдан чиқариб оладими? деб ўзини хўрланган, камситилган санаб, ва бунга барчани айблаш.

Энг кучли инсонларга ўзгартириш ва қабул қилиш каби муносабат хосдир.

Азиз дўстим, ҳар сафар жахлингиз чиққанида, қўлидан ўйинчоғини олдириб қўйган ўша кучсиз боланинг нолаи фарёди, уни кучли қилмаслигини тасаввур қилинг ва вазминона ҳолда вазиятни ечинг.

БАРЧАГА ХАЙРЛИ КУН!!!

Зебинисо Аҳмедова
——————————
Телеграм канал
Кўрсатиладиган хизматлар рўйхати
——————————