Get Mystery Box with random crypto!

​​Донишмандга бир инсон қалбини яралайдиган гаплар гапирди. - | Zebiniso Ahmedova — psixolog blogi

​​Донишмандга бир инсон қалбини яралайдиган гаплар гапирди.
- Сен одам эмассан, ичинг қора, ҳамма сени ёмон кўради! деб гапи тугамасди у одамнинг.

Донишманд бу гапга нисбатан фақат жилмайиш билан жавоб берди.

- Кўрдингми, дерди бу инсон, гапида давом этиб, сенда хатто ғурур ҳам йўқ, кучсиз ва ишончсиз инсонсан! Менга жавоб қайтаришгаям қудратинг йўк! Қўрқоқсан...Қўрқок!

– Нега бунақалигимни билмоқчимисан, деди донишманд, мен билан юр....
- Нима қиламан бу сассиқ ва йиртиқ нарсангни, ўзингга ўхшаган! Мен озода кийинаман, ўзимни ҳурмат қиламан, дебди бу инсон.
– Кўрдингми, дебди донишманд, бу йиртиқ ва кир эски буюмни кийгинг келмаганидек, мен ҳам сенинг "қалбимни кирлайдиган ва қалбимни қўланса ҳидга тўлдирадиган" сўзларингни қабул қилмадим-да!

Сиз хам шу каби "қалбингизни кир қиладиган" сўзларни қабул қилманг! Ахир ўзингизга энг муносиб кийимни лойиқ кўрар экансиз, нега гапнинг нолойиғини қабул қиласиз?!

Менинг дўстим учун!

Зебинисо Аҳмедова
——————————
Телеграм канал
Кўрсатиладиган хизматлар рўйхати
——————————