Get Mystery Box with random crypto!

Республика семинар-тренинги бўлиб ўтди Ўзбекистон Республикас | Zebiniso Ahmedova — psixolog blogi

Республика семинар-тренинги бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигида "Хотин-қизлар фаоллиги – жамият ривожининг муҳим омили" мавзусида республика семинар-тренинги бўлиб ўтди.

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раиси ўринбосари Раъно Турдибоева, Ўзбекистон халқ артисти Гавҳар Зокирова, вазирлик ва идораларнинг хотин-қизлар масалалари бўйича бошланғич ташкилотлари раислари, вакиллари иштирокида ўтказилган ушбу тадбирда хотин-қизларнинг жамиятдаги фаоллигини ошириш, мавжуд муаммолар ҳамда уларнинг ечимлари ҳақида сўз борди.

Шунингдек, келгусида бу каби тадбирларга ҳар бир вазирлик идораларнинг тизим ташкилотларида фаолият олиб бораётган хотин-қизларни ҳам кенгроқ қамраб олиш тўғрисида фикр-мулоҳазалар билдирилиб, таклиф ва ташаббусларни қўллаб-қувватлаш тўғрисида келишиб олинди.

Тадбир сўнгида эл ардоғидаги хонандалар Ҳилола Ҳамидова ҳамда Лола Аҳмедова томонидан куйланган қўшиқлар иштирокчиларга хуш кайфият бағишлади. Иштирокчиларга Маданият вазирлигининг эсдалик совғалари тақдим этилди.

Онлайн тестлар
——————————
Телеграм канал
Кўрсатиладиган хизматлар рўйхати
——————————