Get Mystery Box with random crypto!

​​“МЕН УЛАРГА ЛОЙИҚМАН”. Эслолмаяпман, эплолмаяпмиз... Деган | Zebiniso Ahmedova — psixolog blogi

​​“МЕН УЛАРГА ЛОЙИҚМАН”.

Эслолмаяпман, эплолмаяпмиз... Деган гаплардан бошлаган раҳбар “бола раҳбардир”. Жуда кўп ақлли гап гапиради-ю, ақлли иш қилолмайди. Фақат қўрқади, фақат маслаҳатлашаверади, фақат янаям вазият оғирлашса нима қиламан деб ўйлайверади. Жудаям тез бировнинг гапига киради, ўз фикри йўқ, қатъиятли бирор қадам қўйишдан чўчиб корхонани бошқаради. Стресс ҳолатида қўрққанидан бошқа корхонага тез сотилиши мумкин. Гапирмасдан олдин кечирим сўрайди, ўзини яхши томонларини таъкидлашдан гапни бошлайди. Болаларча ўзини тутадиган раҳбарлар жудаям ишчан одамлар ҳисобланади. Аммо ўзи бажариб бошқаларга иш буюриш хам эсидан чиқиб қолади-да. Баъзан негатив сифатлари яхшилик сифатлардан устун келиб қолса, бундай раҳбарлар бераҳм, зулмкор бошлиққа айланиб олишади.

“БИЗ БИР-БИРИМИЗГА ЛОЙИҚМИЗ”

Кучли инсонлар бу хилда фикрлай олишади. Ўз ишчи-ходимига қараб сен кучлисан, эплай оласан дея олган бошлиқнинг ўзи аслида кучлидир. Ходимларини хам ишчиларини хам кучли томонларини аниқлай олади, шунга қараб муносабат билдиради. Яхши раҳбар қўлида хар бир ходим ўзининг кучли қирраларини оча олади. Раҳбардаги хатоликлар таъсирида яхши мутахассис хам ўз ишини яхши бажара олмайди. Шунинг учун мутахассис ёллаш билан иш битмайди. Ўзингизни ўзгартиринг ҳурматли раҳбар. Инсонлар ҳақида қандай фикрларни билдирмоқдасиз? Улардан қандай хато ва камчиликлар топдингиз? Ишхонангизда чарчаш, моддий чарчаб кетиш борми? Аслида сизнинг ички қувватингиз батарейкаси чарчабди. Ишхонангизнинг моддий чарчаши бу сизнинг ич-ичингиздан чарчаганингиздир. Сизда моддий кучайиш пайдо бўлганлиги бу сизнинг ички қувватингизнинг маҳсулотидир.

ТУРМУШ ҚУРГАНЛАР ЯХШИ ИШЛАШАДИМИ ЁКИ ТУРМУШ ҚУРМАГАНЛАР ЯХШИ ИШЧИ ХОДИМ БЎЛИШАДИМИ?

... давоми бор

"Қандай ҳодим керак?" китобимдан лавҳа

Зебинисо Аҳмедова

———— ————
— Барча турдаги психологик хизматлар;
— Психологдан Консультация олиш учун;
— Ваҳима, қўрқув, ёпишқоқ фикр, хавотирлар;
— Невротик депрессияларда бизга мурожаат қилинг!

Қўнғироқ қилинг!
Тел: +998909444612
Тел: +998908055580

АЛБАТТА, ДАВОЛАЙМИЗ!!!

Онлайн тестлар
——————————
Телеграм канал
Кўрсатиладиган хизматлар рўйхати
——————————
PsixoMED (Instagram)
PsixoSCHOOL (Instagram)
——————————
YouTube канал
——————————
Расмий сайт
Онлайн китоб дўкон
——————————
Алоқа учун барча контактлар