Get Mystery Box with random crypto!

​​Психологдан бир ривоят Бир замонда тинч кунда, орзули тунда | Zebiniso Ahmedova — psixolog blogi

​​Психологдан бир ривоят

Бир замонда тинч кунда, орзули тунда "ДОНОЛАР ҚАВМИНИНГ СУЛТОНИ" деб аталувчи подшоҳ ўз аёнидан сирли бир дарахт ҳақида эшитиб қолибди. Недурки, олис ўлкада бир дарахт бор эмиш, бул дарахт ҳар беш йилда ҳосил берар эмиш ва кимки бу мевадан еса, боқий яшармиш, деган сирни эшитиб қолибди. Бу султон ўша боқий дарахт мевасидан тановул қилиб, асрлар оша яшагиси келиб қолибди. Шу дарахт орқасидан ўзининг ишончли паҳлавонини жўнатибди. Ўша дарахтни топган паҳлавон уни ўз юртига олиб кетиши учун қандай тўлов борлигини сўрабди. “Дарахт текин, аммо сенинг бир муддат умринг ҳисобига” дебди ўша юртнинг султони.

Беш йил давомида дарахт ҳосил бергунича паҳлавон ўша юртда яшай бошлабди, тақдир экан уйланибди, болали-чақали бўлибди, эл ичида ҳурмат қозонибди. Бир куни ўз султонига берган ваъдаси эсига тушиб, ўз юртига шу дарахт ҳосили билан кетиши кераклигини ваъдалашган султонга эслатибди. “Сен кетишинг мумкин, дебди султон, дарахтингни ердан кўчириб олгин-да юртингга олиб кет дебди. Паҳлавон ўз оиласи билан, ўша беҳосил дарахтни олиб ўз юртига кетибди. Бўлган воқеанинг ҳаммасини борича айтиб берибди. Яна бир умр вақтини тарозига қўйиб ўша султон ва паҳлавон сабр билан ҳосилни кутишибди. Аммо дарахт ҳосил бермабди. Шунда бу қавмнинг султони боқий дарахт ҳосилини ваъда қилган қўшни султонга хат жўнатибди. Қўшнилардан тез кунда жавоб келибди:

“Муҳтарам султоним! Сизнинг боқийлигингиз оилангиздаги сиз тарбиялаган фарзандларингизда. Ҳар куни сабр билан шу дарахтни парваришлаб, меҳр бериб, илдизини бақувват, ўзини кўркам, поясини йўғон қилиб ўстирдингиз. Сиз боқийсиз. Сизнинг илдизингиз чуқур, ҳурматингиз баланд худди мана шу дарахтдек. Сизнинг фарзандингиз сизни асрлар оша кимлигингизни айтади ва боқий қилади. Сизнинг оилангиз сизни кимлигингизни айтади ва яна бир марта авлодлар оша боқий қилади"

Тарихда қололган муҳрим мени, кўзингда кўзим, сўзингда сўзим, елкангда кучим, йўлингда тарбиям, томирингда сабрим, миянгда шукрим, эҳсонингда раҳмим, ишончингда дуойим бу менинг фарзандларим, бу менинг боқийлигим!

Зебинисо Аҳмедова

———— ————
— Барча турдаги психологик хизматлар;
— Психологдан Консультация олиш учун;
— Ваҳима, қўрқув, ёпишқоқ фикр, хавотирлар;
— Невротик депрессияларда бизга мурожаат қилинг!

Қўнғироқ қилинг!
Тел: +998909444612
Тел: +998908055580

АЛБАТТА, ДАВОЛАЙМИЗ!!!

Онлайн тестлар
——————————
Телеграм канал
Кўрсатиладиган хизматлар рўйхати
——————————
PsixoMED (Instagram)
PsixoSCHOOL (Instagram)
——————————
YouTube канал
——————————
Расмий сайт
Онлайн китоб дўкон
——————————
Алоқа учун барча контактлар