Get Mystery Box with random crypto!

​​Менинг ёзганларимни ўқиб борувчи азиз дўстларим... Бир куни | Zebiniso Ahmedova — psixolog blogi

​​Менинг ёзганларимни ўқиб борувчи азиз дўстларим...

Бир куни дарахт ҳақида ажойиб маълумот ўқиб қолдим. Ҳар бир дарахт баргига томирга уланувчи қон томирдек шлангни эслатувчи сув йўли туташармиш. Дарахтда қанча барг бўлса томирга уланган шунча "қон томири", сув йўли бўлиб у дарахт танасини пайдо қиларкан. Битта кичкина баргча қимирлаганида насос функциясини бажариб, томирдан сувни дарахтнинг барча жойига етказар экан.

Битта баргнинг қимирлашига Яратган эгам шундай сирни яширгани унинг ҳамма нарсага қодирлигидандир.

Шу янгилик менга дарахт ва унинг барги ҳақида ёзишимга куч берди...

Ичингиздаги бўшлиқ ёлғизликка айланади ёки ичингиздаги ишонч жон ато қилади.

Мен ўзимни ёлғиз сезаяпман. Мен ўзимни ёлғиз ҳис қилаяпман! Мен ёлғизликдан қийналиб кетдим. Мен ёлғизмааааааааан...

Ҳамма жойда “Мен ёлғизман” деган садо ва акс-садо янграбди. Бу овознинг соҳиби кенг чўлу-биёбоннинг қоқ ўртасида турган битта дарахт эмиш. Дарахтнинг барглари шивир-шивир қилиб “Мен ёлғизман!” деяверармиш.
-Ўзи сенга ким керак. Мен ёлғизман дегунча, сенга ким кераклигини айтгин эй дарахт, дебди қайноқлигидан оловдек ёнаётган қум зарралари.
-Менга шамол керак. Баргларим қимирласа шамол келиб гармсел бошланса дейманда, деб жавоб берибди дарахт.
-Гармсел сенга нима учун керак. Гармсел менинг тинчимни бузади, қум зарраларимни ҳар қаёққа элтиб супириб обориб кейин яна олиб келишидан безорман. Яхшиси тўғрисини айтгин эй дарахт. Менинг томирларимни куйдирмагин, деб менга ичингни ёргин. Ахир, биламан-да, сенинг томирларингни иссиқ қум зарраларим қоплаб олган у сенинг жонингни олади, иссиқдан куйдиради, охир оқибат сувсизликдан қурийсан деб хохолабди қум зарралари бир овоздан.

-Қанчалик мени куйдиришни истасанг ҳам шу пайтгача ичимдаги оби-ҳаётни сипқора олмадинг. Чунки томирларим душманимдан куч олмайди, менинг томирларим қум заррасидан ҳам чуқурда жойлашган сув манбаига уланган. Шунинг учун мен сендан қўрқмайман, олов сингари оташ пуркашинг ҳеч кимга фойдаси йўқ, менга эса зиён етказа олмайди.
-Ҳоооооо! Ўзингни алдама эй дарахт. Яхшиси ҳозироқ менга ялингин. Ўзингни алдаб “шамол”керак менга, менга гармсел керак” дейсан. Биламан, менинг оташ нафасим сенинг жонингни олганидан қийналиб, душманимни келишини, гармсел бўлиб қумларимни остин устин қилишини истайсан-да! Бунчалик ичинг қоралигини билмайманми? Қўшнидек яшасак, яхшиси менга ялингин, мени оташ нафасинг билан ўлдирма деб ростини айт!
-Мен шамолни соғинганим, баргларим қарсак чалиб гармселни кутиб олишида бир сир бор. Ҳар сафар баргларим ҳилпираб қарсак чалганида томиримдан ҳудди қудуқдан сув тортгандек оби ҳаётни танамга тортиб олишади. Мен сенга ялинганимдан фойда йўқ! Сен барибир оташ нафасли қум зарраси бўлиб қолаверасан. Сенинг жонинг оловдан. Менинг жоним эса сувдан. Сенинг жонингни гармсел олсин. Менинг жонимга шамол оро кирсин. Ҳар сафар баргларим томирларимдан сувни тортиб олишга қийналганида шамол ёрдамга келиб баргларимни янаям хилпиратади ва танам тўйиб-тўйиб сув ичиб олади. Шунинг учун ялиниш бу ўлим. Ишонч эса оби ҳаётдир.

Томирларингизнинг оби ҳаёти ишончга уланган бўлсин. Танангиздаги жонингизга қувват берадиган оби-ҳаёт сизнинг мақсадларингиз ва умрингизнинг ҳосили бўлмиш фарзандингиз эди. Қарсаклар эса ҳар доим бўлаверади. Кимдир ташқаридан қарсак чалиб устингиздан кулса. Сиз ич-ичинизда жойлашган ишонч билан ўзингизга қарсак чалинг. Томирингиз ишончдан, қарсаклар муваффақиятдан бўлсин. Мерос эса болаларингизга шамол сингари дўст бўлиб қолаверади.

Зебинисо Аҳмедова

———— ————
— Барча турдаги психологик хизматлар;
— Психологдан Консультация олиш учун;
— Ваҳима, қўрқув, ёпишқоқ фикр, хавотирлар;
— Невротик депрессияларда бизга мурожаат қилинг!

Қўнғироқ қилинг!
Тел: +998909444612
Тел: +998908055580

АЛБАТТА, ДАВОЛАЙМИЗ!!!

Онлайн тестлар
——————————
Телеграм канал
Кўрсатиладиган хизматлар рўйхати
——————————
PsixoMED (Instagram)
PsixoSCHOOL (Instagram)
——————————
YouTube канал
——————————
Расмий сайт
Онлайн китоб дўкон
——————————
Алоқа учун барча контактлар