Get Mystery Box with random crypto!

​​Бир аёл пошшонинг олдига бориб, эрининг қаттиққўллиги, фарз | Zebiniso Ahmedova — psixolog blogi

​​Бир аёл пошшонинг олдига бориб, эрининг қаттиққўллиги, фарзандларига зулми, оиласига инсофсизлиги, рўзғор килмаслиги, бола-чақасига кахрли эканлиги, уйига қарамаганидан ўта ҳароб ҳолга келганлиги, хотини ва болалари билан сухбатлашмаслиги, ўз юмушлари билан ўзи овворалиги, аёли, фарзандларига нафақа ажратмаслигидан улар оч қолиб кетишлиги, қийинчилик бисёрлигидан ночор аҳволда қолишганлиги ва ҳар кун хонадонда уруш-жанжал аримаслигидан шикоят қилди...

Подишо у одамни чақиртирдилар. Келиб, тавозеъ билан салом берди. "Аҳлу-аёлинг хузурига кирганингда ҳам салом берарсан?" дедилар. Саволга жавоб йўқлигидан каловланиб қолди. "Касбинг не?" дедилар, "Чорва боқаман, семиртираман, кўпайтириб сотаман" деди. "Емиши ҳақида айт!?" дедилар. "Қиш учун баҳордан уринаман. Экин экаман, дон сепаман, ёзи билан меҳнат қиламан. Ер чопаман, сув қўяман, кузда мисқоллаб йиғиб оламан". "Парваришидан сўзла" дедилар. "Тонг сахардан юваман, тарайман, яхши қарайман, ем, сув бераман, таналарига парвариш қиламан, тагини тозалайман, устини юваман, кундузи билан назардан қочирмайман, кечалари ухламайман" деди. "Қайсарлик қилса урарсан?" дедилар. "Йўқ, урмайман, баданига озор етишин истамайман" деди. Эшитишимча, бозордаги ҳайвонлар ичида сеники энг кўрками, энг чиройлиси, энг сардори эмиш?" дедилар, "Ҳа, чунки мен МEҲР БEРАМАН" деб жавоб берди...

Сўз шу ерга келганда подишо ҳайбат ва ғазаб билан унга шундай дедилар: "Эй нодон! Шу меҳрингни, парваришингни, ризқ учун ҳаракатингни, тарбия учун жаҳдингни, даромад учун сабрингни, чорво учун шафқатингни бирор қисмини ўз аҳлинга, фарзандинга, оиланга, рўғоринга сарф қилдингми? Бири бетоб бўлганда парвариш қилдингми? Аёлинг оч қолса ачиндингми? Рўзғоринг бутлиги учун кечалари ухламай чиқдингми? Оиланг фаровонлиги учун баҳордан қишга қадар вақт ажратдингми? Бир ҳайвонга, бир молга берган меҳрингни солиҳа аёлинга ҳам бердингми? Сенга катта бўлганда ёрдамчи бўладиган, қўлингдан ишинги оладиган, бетоб бўлсанг атрофингда парвона бўладиган, кексайган чоғингда мадор бўладиган, вақтийки оламдан ўтсанг, ортингдан мағфиратингни сўраб дуо қиладиган зурриëд келтиргувчи рафиқанга жонингни куйдирдингми? Эй бетавфиқ! Билгил-ки, сен борингни, умрингни, буткул эътиборингни ўзидай солиҳ ва солиҳа фарзанд келтирадиган аёлинга эмас, айнан ўзидай ҳайвон, ҳудди ўзидай мол туғиб берадиган ҳайвонга бериб қўйдинг!"...

Бу сўзларни эшитган молфурушнинг бошига мисоли гурзи урилди. Ҳаёлидан эса, оро берилган боқувдаги моллари билан оч, юпун, қаровсизликдан нимжон ва касалманд ҳолга келган фарзандларининг таққоси ўтарди...

“Сизни бахтли қиладиган инсон” китобидан лавҳа

Психологдан Консультация олиш учун, Ваҳима, қўрқув, ёпишқоқ фикр, хавотир ва невротик депрессияларда бизга мурожаат қилинг!
Тел: +998909444612
Тел: +998908055580


Расмий каналга
уланиш
:
» @ZebinisoPsixolog