Get Mystery Box with random crypto!

​​Агар болалар танқид қилинса, улар бошқалардан ҳам айб қидири | Zebiniso Ahmedova — psixolog blogi

​​Агар болалар танқид қилинса, улар бошқалардан ҳам айб қидиришни ўрганадилар.

- Агар болаларни мақтаб катта қилинса, улар бошқаларни ўзидан паст ёки юқори эканлигини ўлчайдиган болага айланишади.
- Агар болалар душманлик кўрсатса, улар жанг қилишни ўрганадилар.
- Агар болалар ҳалол бўлса, улар адолатни ўрганадилар.
- Агар болаларни тез — тез масхара қилсалар, улар қўрқоқ ва уялчанг бўлишади.
- Агар болалар тинч оилада яшаса, улар жамиятга ишонишни ўрганадилар.
- Агар болалар уялтирилса, улар ўзларини айбдор ҳис қилишни ўрганадилар.
- Агар болангизни қилган ишларини ва ўзиниям маъқулланса, улар ўзларини яхши кўришни ўрганадилар.
- Агар болаларнинг хато ва камчиликларига юмшоқлик билан ёндошсангиз, улар сабр-тоқатни ўрганадилар.
- Агар болалар тез — тез рағбатлантирилса, улар ўзларига ишонадилар.
- Агар болалар дўстлик муҳитида яшаса ва ўзларини кераклилигини ҳис қилишса, бу дунёда севги топишни ўрганадилар.
• Болалар ҳақида ёмон гапирманг - уларнинг олдидаям, улар юқ бўлсалар ҳам.
• Болангизнинг яхши томонини кўринг, шунда ёмон сифатлар ривожланмай қолади.
• Ҳар доим болангизни тингланг ва сизга мурожаат қилганида жавоб беринг.
• Хато қилган бўлса бироздан кейин тузатиши мумкин, болаларингизни ҳурмат қилинг.
• Болаларга илгари ўзлаштирилмаган нарсаларни ўрганишга ёрдам беринг. Буни атрофингиздаги дунёни ғамхўрлик, эҳтиёткорлик, сукунат ва севги билан тўлдиринг.
• Болалар билан муомала қилишда доимо энг яхши услубларга риоя қилинг, унга ўзингиз эга бўлган энг яхши нарсаларни таклиф қилинг.

«Тарбиясиз тарбия» китобимдан лавҳа.

Психологдан Консультация олиш учун, Ваҳима, қўрқув, ёпишқоқ фикр, хавотир ва невротик депрессияларда бизга мурожаат қилинг!
Тел: +998908055580
Тел: +998909444612

Расмий каналга
уланиш
:
» @ZebinisoPsixolog