Get Mystery Box with random crypto!

Сизда қандай стресслар бор? Карл Альбрехт стрессларни тўрт т | Zebiniso Ahmedova — psixolog blogi

Сизда қандай стресслар бор?

Карл Альбрехт стрессларни тўрт турга бўлади:
Вақтинчалик.
Узоқ давом этувчи.
Вазият тақозоси била
н.

Инсонлар билан гаплашишдан пайдо бўладиган стресслар.

1. Вақтинчалик стресс
Вақтинчалик стресс – энг кўп тарқалган стресс бўлиб, бирор ишни тез муддатда бажариш учун шошиш орқали келиб чиқади. Инсоннинг иш ўрнидаги, оиладаги фаолияти шиддатни талаб қилади. Чунки қисқа вақт ичида каттароқ натижага эришишни талаб қилувчи раҳбарлар, тез натижага эришишни талаб қилувчи жамият шошиб яшашга мажбур қилиб қўяди. Қарабсизки, сиз хар куни сизни таъқиб этадиган вақтинчалик стресслар ичида тушиб қоласиз. Ҳаётингиз шошишлардан, ёки вақтинчалик стресслардан иборат бўлиб қолади. Ходим бирор бир вазифани вақтида топшира олмаганлиги учун хам қўрқувга, вақтинчалик стрессга тушади. Ўзини айбдор ҳис қилиши, тез бирор бир ишни қилишга ҳаракат қилиши туфайли дам олишдан хам воз кечиш кабилар кузатилади.

Вақтинчалик стрессдан қандай чиқиб кетса бўлади?
Вақтинчалик стрессдан чиқиб кетиш учун вақтни тўғри тақсимлаб яшаш керак.

• Кунлик вазифаларни аниқ вақтини режа сифатида ёзиб чиқинг. Энг зарур ишларни ва муҳимларини ажратиб чиқинг. Шунда керак бўлмаган ишларга вақтингиз кетмайди. Қайси ишни қанча вақтда бажаришингизни ёзиб чиқиб бошқаларига вақт етмаслигини тан олинг.

• Муҳимлик ва зарурлик даражасига қараб ишларни белгиланг. Масалан, энг зарур иш, зарурлик даражаси 10 балл, олов, яъни ўчирмаса ёнғин бўлади деб ҳисобланг. Бу ишларга инсон ҳаётига, фаолиятига хавф туғдирувчи вазифалар киради. Қонунан вақтида бажарилишни талаб қиладиган ишлар хам муҳим ишлардир. Бу ишларнинг ўртасида 5 дақиқа мияни дам олдириш хам муҳим вазифадир.

• Муҳим вазифалар натижага эришиш учун хизмат қилади. Бирор ишнинг муҳимлик даражасини аниқлаш орқали мақсадга етиш тезлашади. Эйзенхауэр матрицасидан фойдаланинг ва ишларингизни муҳимлик даражасини аниқлаб, вазифаларингизни тартиблаб олинг.

• Кундузги вақт жудаям маҳсулдор бўлиб, соат 12гача энг муҳим ва керак ишларингизни бажариб олинг. 12дан кейинги вақтни мураккаб ечим қидириб, мияни ишлатиш талаб қилган ишларга сарфланг.

• “Йўқ” дейишни ўрганинг. Кимнингдир илтимосларига “Хўп”деявериш орқали ўзингизнинг ишларингизни кечиктирган бўласиз. Кимгадир “Йўқ” дейишингиз сизга айбдорлик ҳисси берган бўлса, демак, сизда инсонлар фикрига қарамлик мавжуд экан. Бировларга ёқишга истак бўлиши хам ўзингизга бўлган ишончсизлик белгисидир.

2. Келажакка нисбатан стресс
Келажакда бўлиши мумкин бўлган воқеаларга қараб стрессга тушиш хам инсонларнинг асабларини чарчатади. Келажакка нисбатан стресс энг узоқ давом этувчи доимий стресс пайдо қилувчи руҳий ҳолатдир. Инсон ўз келажагига қараб ишончсизлик, яхшилик аломатларини кўрмаса, у доимий стрессда юра бошлайди. Узоқ стресс инсонни ўтаям қийнайди. Нимадан стрессга тушганлигини хам айта олмайдиган одамлар, келажакда нима бўлишидан қўрқиб стрессга тушган одамлар тоифасига киришади десак бўлади. Уларнинг мияси доимий равишда келажакдан қўрқиб, “нима бўларкан?” дея яшайдилар.

... ДАВОМИ БОР

——————————
Телеграм канал
Кўрсатиладиган хизматлар рўйхати
——————————