Get Mystery Box with random crypto!

​​Ғам – аза. Ғам – энг кучли оғриқ берувчи ҳиссиётлардан бир | Zebiniso Ahmedova — psixolog blogi

​​Ғам – аза.

Ғам – энг кучли оғриқ берувчи ҳиссиётлардан бири ҳисобланади. Ғамга дучор бўлган инсон ўзига рахм туйғуси пайдо бўлиши билан ўзини ночор сезишни бошлайди. Ўзига пайдо бўлган рахм туйғуси инсонни кучсиз, ҳеч нарсага хоҳиши йўқ бир қисми ўлик инсонга айлантиради. Ғамни ўзига куч пайдо қилишга йўналтира оладиган кучли инсонлар ҳам бор. Улар кимнидир йўқотганларида ўша инсоннинг ёди учун катта қаҳрамонликларга тайёр бўлишлари мумкин. Ғам кучли соғинч ҳисси билан бирга юради. Соғинчни кучли инсонлар мотивация деб қабул қилсалар, кучсиз инсонлар руҳиятнинг кичик ўлимига айлантиришади.

Ғамга ботган кунингиз фикрларингизни жамлаб қуйидаги саволларга жавоб беринг:
- Нима учун ғам чекаяпман?
- Ғамдан чиқиш учун нималар қўлимдан келади?

Ғам бу соғлом руҳиятнинг бир жараёни. Уни соғлом психика ўз кучи билан енга олади. Аммо, шундай ғамлар бўладики, бу ғамнинг сабаби аниқланмайди. Ғамга тушган инсон нимадан ғамдалигини билмаганлиги учун ундан чиқишга ҳам бирор бир қадам қўя олмайди.

ҚЎРҚУВ.

Ҳеч ким қўрқишни истамайди. Аммо қўрқув ҳаётимизнинг бир қисмидир. Сизга нотаниш воқеа-ҳодиса, хавфли вазият, сизнинг руҳиятингизнинг ва танангзининг хавфсизлиги қўрқувга сабаб бўлади. Қўрқувни айбламанг, ёмонламанг. Қўрқувни куч бериш хусусиятини ишлата олган инсонлар кучли инсонлар ҳисобланишади. Қўрқув пайти организмда ҳамма жараён тезлашади. Фикрлар кетма-кетлиги ҳар жабҳада аниқлик билан ишлай бошлайди. Агар қўрқув даражаси кўтарилганида инсон ўзини ҳимоя қилиш механизмини ишлатиши оқибатида уйқуга кетиши, шок ҳолатига тушиб, атроф билан мулоқотни узиб қўйиши ҳам мумкин. Қўрқувни бошқариш мумкин бўлган даражаларида унинг шижоат беришидан фойдаланиш тўғри йўлдир.

Қўрқув пайти ўзингизга савол беринг:
1. Сизнинг қўрқувингиз ўринлими?
2. Қўрқувингиз билан ошно бўлиб ўтиравериш сизга нима беради.
3. Сиз қўрққан объектга эмас, умумий бу вазиятга баҳо беринг-чи?
4. Сиз кутган қўрқув оқибати пайдо бўлса нималарга олиб келади?
5. Сиз кутаётган қўрқув оқибатларида қандай йўл тутасиз?
Ҳаётингиздаги ҳар бир негатив ҳиссиётдан кучли бўлиш йўлида фойдалана олишингиз сизни кучли рухият сохибига айлантиради.

Қўрқмас юрак, ғамсиз чехра, нурга интилган соғинч муборак Ҳазрати Инсон!

9.03.2017 Психолог Зебинисо Аҳмедова.

———— ————
— Барча турдаги психологик хизматлар;
— Психологдан Консультация олиш учун;
— Ваҳима, қўрқув, ёпишқоқ фикр, хавотирлар;
— Невротик депрессияларда бизга мурожаат қилинг!

Қўнғироқ қилинг!
Тел: +998909444612
Тел: +998908055580

АЛБАТТА, ДАВОЛАЙМИЗ!!!

Онлайн тестлар
——————————
Телеграм канал
Кўрсатиладиган хизматлар рўйхати
——————————
PsixoMED (Instagram)
PsixoSCHOOL (Instagram)
——————————
YouTube канал
——————————
Расмий сайт
Онлайн китоб дўкон
——————————
Алоқа учун барча контактлар