Get Mystery Box with random crypto!

​​Негатив –ёмон-оғриқли хиссиётлардан бахт йўлида фойдаланиш м | Zebiniso Ahmedova — psixolog blogi

​​Негатив –ёмон-оғриқли хиссиётлардан бахт йўлида фойдаланиш мумкинми?

Ҳамма бахтли бўлгиси келади. Бахтли бўлишни истамаган инсон бормикан бу дунёда? Аммо ҳар бир инсон бахт тушунчасини ўзича тушунади, ҳаёт эса бошқача “бахт”ни кашфиёт қилдиради.

Бахтли инсоннинг кўзига осмон мусаффо кўринади, ютаётган луқмаси ичига ботади гўё. Бахтли инсон тоғларни талқон қилишга куч топади-ю, Лайлисини мафтун қила олади. Бахтли бўлган пайтда ҳамманиям кечириб юборасиз. Бахтли бўлган пайтда сахийлигингизнинг чек-чегараси бўлмай қолади. Ғазаб, нафрат, дахшат, қўрқув сизга ёт унсурга айланади. Бу пайтда вазиятни адекват таҳлил қилиш қобилиятингиз сустлашади. Ҳавфни сезиш, ҳимояланишга тайёр туриш қобилиятингиз оқсайди.

Ҳиссиёт интеллекти (EI ёки EQ) – бу инсоннинг ўзининг ва ўзгалар ҳиссиётларини таниш, тушуниш ва шу орқали фикр юритиш, ҳиссиётлар тахлилига асосланиб тўғри қарор чиқара олиш қобилиятига айтилади. Ҳиссиёт интеллектини тўғри ривожлантириш ва тўғри тарбиялаш оғриқли ҳиссиётларни ҳам сиз учун ишлата олиш малакасига олиб келади. Оғриқли ҳиссиётлар келганида уларни олмаслик, уларга тўғри муносабат билдириш ҳам бир руҳиятнинг кучи ҳисобланади.

Ғазаб.

Ғазаб оловга ўхшайди. Олов уйни иситганидек, уйни ёндириши ҳам мумкин. Ғазаб ҳам сизнинг ҳаётингизга иссиқлик олиб келиши ва сизнинг тақдирингиздаги ёнғинли кунларингизга сабаб бўлиши мумкин. Ғазабланмайман дейиш нотўғри, аммо, ғазабланган пайтда уни жиловлай билиш тўғри йўлдир. Сизнинг ичингизда олов пуркалса, ғазаб отига минсангзи бир тин олишни ўзингизга касб этинг. Вазиятга баҳо бериб, бу ғазаб нима асосида пайдо бўлганлигини таҳлил қилинг.

Ўзингизга савол беринг?
1. Бу ғазабни сабабчи бўлган инсонга эмас, бирор ҳаракатга йўналтира оласизми?
2. Ғазабинигзни қўзиган инсон билан яккама-якка гаплашиб ололасизми?
3. Сизнинг ғазабинигзни қўзиган инсон ёки вазият тезкор чора талаб қилаёган бўлиши мумкин: хавф, қўрқитув, тахдид. Бунда сизнинг тезкор харакатингиз бирор инсонга эмас, хавфни йўқотишга, қўрқув объектидан узоқлашишга, тахдид солувчи вазиятдан холис бўлишга чорламоғи керак.

Энг буюк инсонларда ғазабкорлик ҳам ўта кучли бўлган ва бу ғазаб тўғри йўналтирилганлиги учун буюк зафарлар қучишган.

Зебинисо Аҳмедова

———— ————
— Барча турдаги психологик хизматлар;
— Психологдан Консультация олиш учун;
— Ваҳима, қўрқув, ёпишқоқ фикр, хавотирлар;
— Невротик депрессияларда бизга мурожаат қилинг!

Қўнғироқ қилинг!
Тел: +998909444612
Тел: +998908055580

АЛБАТТА, ДАВОЛАЙМИЗ!!!

Онлайн тестлар
——————————
Телеграм канал
Кўрсатиладиган хизматлар рўйхати
——————————
PsixoMED (Instagram)
PsixoSCHOOL (Instagram)
——————————
YouTube канал
——————————
Расмий сайт
Онлайн китоб дўкон
——————————
Алоқа учун барча контактлар