Get Mystery Box with random crypto!

​​Вояга етган аёлни таниш сирлари. №4-Белги: Қабул килиш Воя | Zebiniso Ahmedova — psixolog blogi

​​Вояга етган аёлни таниш сирлари.

№4-Белги: Қабул килиш

Вояга етган аёл ҳеч кимни тарбиялаб, қуткариб, ўзгартириб, билимини ошириб ва шу ишларни бажаришга мажбур бўлганидан нолиш ва чарчаш ҳолатига кирмайди. Ўзига тегишли эркакни тарбиялаб, "одам килиб" ўзини қийналган, адо бўлган тақдирга кўнган ожиза демайди. Вояга етган аёл ўзига тегишли эркакни борича қабул қилади: барча камчилик ва устунликларини ҳисобга олиб

№5-Белги: Сабр

Вояга етган аёл сабрли аёлдир.
Дунёда ҳар бир инсоннинг ўз дунёқараши, ўз талаби, ўз мақсади, ўз кийиниш услуби, ўз дини ва ўзи тушунган бахти борлигини вояга етган аёл тўғри тушунади. Дунё билан нега дининг меникидек эмас, нега кийинишинг меникидек эмас, нега мен тушунган бахтга интилмайсан деб кураш ишларини олиб бормайди. Бу аёл эски дўстларини ҳеч қачон ташламайди. Фикрлари тўғри келмай қолиши вояга етган аёлни кечиб кетиш, тўғри йўлга солиш, "тушунтириб қўйиш" деган қарорига сабаб булмайди.

№6-Белги: Ўзлигини билиши

Вояга етган аёл ўзига ишонган, қониқмаслик аломатидан ҳоли, ўзлигидан уялмайдиган аёлдир. Бу аёлнинг ўз мақсади ўз дунёқараши ва қадрияти кўпроқ қизиқтиради. Атрофдагилар учун ўзини театрга солмайди, юзига ниқоб киймайди.

№7-Белги: Ҳар бир нарсани ўз номи билан номлаши

Вояга етган аёл бировга ёрдам бера олади ва бировдан ёрдам сўрай олади. Атрофдагиларга нима кераклигини тушунади беғараз ёрдам бера олади ва ўз эхтиёжларини талаб қилишга қурби етади. Кимга унинг ёрдами кераклигини тўғри англаб бу ёрдам учун маблағ ёки ресурсларни қизғанмайди.

Вояга етган инсонларнинг яна бир ҳислати улардаги юморнинг бўлишидир. Бу каби инсонларни ҳеч бир ҳаёт ташвиши ҳавотирлантирмайди. Бу каби ўзини тутиш ўзига ишонч, атрофдагиларга ишонч, дунёга ишонч кўринишида Яратганга ишонч замирида пайдо бўлади.

Вояга етган аёл буларнинг ҳаммасини ўқиб бўлиб қайси пунктга мосмаслигини текшириб ўтирмайди.

Вояга етиш муборак, азиз дўстим!

Зебинисо Аҳмедованинг «Ақлли хотин бўлиш қоидалари» китобдан парча

Психологдан Консультация олиш учун, Ваҳима, қўрқув, ёпишқоқ фикр, хавотир ва невротик депрессияларда бизга мурожаат қилинг!
Тел: +998908055580
Тел: +998909444612

Расмий каналга
уланиш
:
» @ZebinisoPsixolog