Get Mystery Box with random crypto!

Вояга етган аёлни таниш сирлари. №2-Белги: Шу ерда ва ҳозирли | Zebiniso Ahmedova — psixolog blogi

Вояга етган аёлни таниш сирлари.

№2-Белги: Шу ерда ва ҳозирлик.

Вояга етмаган аёл келгусидаги умид ёки ўтмишдаги хотираси билан яшайди.
Вояга етган аёл эса ҳозир ва шу ердалик қонуниятига жавоб беради. Шу пул, шу мавқе, шу хамроҳ, шу эр, шу фарзанд, шу қўшни, шу билим, шу қайнона билан уйғунлик ҳосил қилиб, ўзига керак қадриятларни топа олади. Вояга етмаган аёлнинг бахтли бўлиши учун маошни берадиган куннинг келиши, бирор мухташам кийим сотиб олиши, уни тан олишлари ва мақташлари каби шартлар керак бўлади. Ҳақиқий бахтли ҳаёт эрга тегса сўнг, фарзанд туғилса сўнг, ўғли ўқишга кирса, сўнг каби шартларсиз ва кутишларсиз, бу бахт бўлмаётганлигига кимларнидир айблашларсиз эришади.

№3-Белги: Ишонч

Вояга етмаган аёл бошка бировнинг фикрига, қарорига, маслаҳатига мухтождир.
Бу инсон доимий равишда кимдандир маслаҳат олади. "Мен семиз эмасманми?", "Бу кийим менга ярашганми?", "Унга биринчи бўлиб телефон килсам, бўлармикан?" деган саволлар қуршовида яшайди. Инфантиль аёл бирор бир муҳит талабларига жавоб бера олмайман деган хавотир қўрқувида юради. Вояга етган аёлнинг ҳамма муҳитда ҳам ўз фикри, ўзини тутиш қоидаси ва қарори бор. Вояга етган аёл ўз фикрига бошқаларни буйсундириш истагига эга бўлмайди. Бирор муҳитда энг-энг бўлиб тан олдиргиси келмайди. У энг-энг эканлигини ва ўз фикри борлиги муҳимроқ эканлигини тўғри тушунади. Ҳар бир ҳолатга ўз муносабатини билдирган ҳолда баҳо билдириб, қарор чиқаради. Вояга етган аёл ўз ҳиссиётларига ишонади. Ҳаётдаги тажрибаси ва билимларини, яхшилик тилай олиш мавқейини ёмон кўрмайди.

———————————

Психологдан Консультация олиш учун, Ваҳима, қўрқув, ёпишқоқ фикр, хавотир ва невротик депрессияларда бизга мурожаат қилинг!
Тел: +998908055580
Тел: +998909444612

Расмий каналга
уланиш
:
» @ZebinisoPsixolog

» Инфо канал
» Инстаграм саҳифа

РАСМИЙ САЙТ:
doktorzebiniso.uz