Get Mystery Box with random crypto!

Жигар касалликларини табиий даволашда эътибор қилинадиган чо | Zaytun Med Tib

Жигар касалликларини табиий даволашда эътибор қилинадиган чора тадбирлар йиғиндиси.
Овқатланиш тадбири.
1. Овқатланиш тадбирида энг аввало тўғри, табиий, тартибли, мизожга мос овқатланиш лозим. Овқатни қорин очганда, хақийқий иштаха пайдо бўлганда исътемол қилмоқ керак. Овқат устига овқат тиқиштириш жигар учун зарарли хисобланади. Наҳорга, хаммомдан сўнг, жинсий алоқадан сўнг бирдан совуқ сув ичиш кўпинча жигарни қаттиқ совушига олиб келади. Шакар ва унинг маҳсулотлари, хамир овқатлар, янги ёпилган нон ҳам жигарда тиқилма пайдо қилишга қобилятлиги сабабли зарар қилади. Овқатлар қайнатилган ва димланган, камроқ қовурилган жўжахўроз, қўй, қуён гўштидан бўлган, турли суньий қайта ишланган таъм берувчи қўшимчаларсиз озуқалар, гени ўзгармаган полиз ва дон махсулотларидан, мизожга мувофиқ турли иштахани очувчи зироворлар билан бойитилган бўлиши лозим.
2. Жигарга ёқадиган нарсалар : Асал, долчин, майиз, анжир, фундуқ, заъфарон, қоқигул, сачратқи, эрмон, зарчава, расторопша кабилар жигар учун мувофиқ махсулотлар хисобланади. Жумладан бизларнинг Зайтун мед тиб Х.К тамонидан ишлаб чиқарилаётган Гепатоделл асалли қоришмаси, Реванчин шарбати ҳам жигарни қувватловчи, уни химоя ва зарарсизлантириш фаолиятларини стимулловчи, ундаги тиқилмаларни очувчи хусусиятларга эга маҳсулот хисобланади.
3. Хафтада бир кун 24соатлик очлик. Жигар хазм жараёнларидан озод бўлиб, ўз-ўзини тозалашга киришади.Очликдан сўнг қатиқ зардоби ичиш. Совуқ мизожли инсонлар зардобни занжабил билан ичиши фойдалироқ хисобланади. Баҳор ва куз ойларида бемор холатига қараб 3,5,7,10 кунлик очлик курслари ва жигар тозалови ўтказиш.
4. Ич қотишга йўл қўймаслик. Агар қабзият кузатилса кепак, зайтун ёғи, қатиқ, мева соклари ичиш.
5. Мўътадил бадантарбия, уйқу, ичилаётган сув миқдори ва сифатига доир тадбирларга риоя этиш.

6. Стресс, қўрқинч, ношукурлик, хаётдан норозиликни йўқотиб, ибодат ва истиғфорда бардавом бўлиш.
7. Зарарли одатлар: ичиш, чекиш, турли суньий ва синтетик махсулотлар ва дори дармонлардан сақланмоқлари зарурдир.
8. Баҳор ва куз ойларида организмни турли зарарли ахлат ва шлаклардан, паразит гижжалардан тозалаш. Шу мақсадда бизларнинг Нури Сафо сиропини ичиш тавсия қилинади. Сироп организмнинг турли ахлат ва паразит гижжалардан самарали тозаловчи восита хисобланади.
9. Баҳор ва куз ойларида зулук ва хижома курслари ўтказиш.

10. Янги соғилган туя сутини мизожга мувофиқ миқдорда ва тартибда исътемоли.

Бу жигар касалликларини даволашнинг амалиётимиздан ва манбааларга суянган холда, ишлаб чиққан услубимиз.Табиб ёки шифокор биринчи навбатда жигар касаллигини келтириб чиқарувчи сабабни бартараф этиши, касалликнинг мизожга хос даволамоғи лозим ва қўшимча равишда тавсияларимиздан фойдаланса бўлади. Бу айтаётган чора тадбирларимиз организмдаги раис аъзо жигарнинг хилт ишлаб чиқариш (секретор, зарарсизлантирувчи) қобилятини рағбатлантирувчи, жигар қон томирлари, ўт қопини тозаловчи тадбирлар йиғилмасидир. Бу тадбирлар хеч қайсиси умрнинг узайтирмайди, балки ажал деб аталган чегарага саломат холда Аллохдан ўзгага мухтож бўлмасдан етишимизга бир восита бўлади деб умид қиламиз.

Док. Саттаров. А.И. Док.Саттарова .Г.К

@ZaytunMedTib