Get Mystery Box with random crypto!

Zarvaraq

Telegram kanalining logotibi zarvaraqq — Zarvaraq Z
Telegram kanalining logotibi zarvaraqq — Zarvaraq
Kanal manzili: @zarvaraqq
Toifalar: Faktlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 4.13K
Kanalning ta’rifi

📚 Tarixning oltin sahifalaridan so'zlaymiz.)

Ratings & Reviews

1.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

2

1 stars

1


Oxirgi xabar 2

2022-07-14 13:24:21
Энг кўп ҳадис ривоят қилган саҳоба Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳунинг исми нима маъно англатишини биласизми?

Араб тилидаги “ҳурайра” сўзининг маъноси “мушукча”дир. Арабларда бир нарсани доим ўзига лозим тутган одамга ўша нарсанинг номи билан куня берилади. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ҳам бир мушукчани доим ўзлари билан олиб юрганлари учун “Мушукчанинг отаси” деган куняни олганлар. Бу куня эса у кишининг исмларидан ҳам машҳур бўлиб кетган.

“Ҳадис ва ҳаёт”, 27-жуз.

Зарварақ — тарихнинг олтин саҳифалари
15.1K views10:24
Ochish/sharhlash
2022-07-13 13:14:58
Олим саҳобалардан бўлган Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳу ўлим тўшагида ётарди. Шунда атрофида ўтирганлар: “Эй Абу Абдурроҳман, бизга васият қилинг”, дейишди.

У зот: “Мени ўтқазинглар”, деди ва: “Албатта илм ва иймон ўз ўрнида туради. Ким иккисини қидирса, топади”. Бу сўзларни уч марта қайтарди ва яна давом этиб деди: “Илмни тўрт кишидан: Уваймир – Абу Дардо, Салмон Форсий, Абдуллоҳ ибн Масъуд ва яҳудий бўла туриб, Исломни қабул қилган Абдуллоҳ ибн Саломлардан ўрганинг. Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг “У (Абдуллоҳ ибн Салом) жаннатдаги ўн кишининг ўнинчиси”, деганларини эшитганман”.

Мазкур маънодаги ривоятни Имом Термизий ва Имом Аҳмад келтирган.

Зарварақ — тарихнинг олтин саҳифалари
12.5K views10:14
Ochish/sharhlash
2022-06-11 12:15:49
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Савдо фойдали бўлди“ дея мақтаган саҳоба ким эди?
Anonymous Quiz
19%
Билол розияллоҳу анҳу
53%
Суҳайб розияллоҳу анҳу
21%
Холид розияллоҳу анҳу
8%
Энди билиб оламан
3.6K voters17.7K views09:15
Ochish/sharhlash
2022-06-10 12:15:28
Қутайба ибн Муслим арабларнинг қайси қабиласидан бўлган?
Anonymous Quiz
36%
Қурайш
16%
Авс
26%
Хазраж
10%
Боҳила
11%
Энди билиб оламан
3.3K voters17.4K views09:15
Ochish/sharhlash
2022-06-08 12:15:33
Саҳобалар Макка даврида, ўн бир йил мобайнида, беш вақт намоз фарз қилингунига қадар қандай ибодат қилганлар?
Anonymous Quiz
24%
Дуо қилганлар
20%
Бир маҳал намоз ўқиганлар
44%
Икки маҳал намоз ўқиганлар
12%
Энди билиб оламан
3.4K voters14.2K views09:15
Ochish/sharhlash
2022-06-07 12:15:47
Доктор Роғиб Саржонийнинг ёзишича, Европада биринчи шифохона Ислом оламида бунёд этилган шифохонадан неча аср ўтиб очилган?
Anonymous Quiz
47%
5 аср ўтиб
31%
7 аср ўтиб
11%
8 аср ўтиб
11%
9 аср ўтиб
2.6K voters13.2K views09:15
Ochish/sharhlash
2022-06-07 07:15:15 Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ азза ва жалланинг Иброҳим ҳақидаги «Роббим, улар (санамлар) одамлардан кўпини адаштирди. Ким менга эргашса, у мендандир. Ким менга осий бўлса, Ўзинг мағфират қилгувчи ва раҳмлисан» (Иброҳим сураси, 36-оят) деган сўзини тиловат қилдилар. Ийсо алайҳиссалом: «Агар уларни азоблайдиган бўлсанг, улар Сенинг бандаларинг. Агар уларни мағфират қиладиган бўлсанг, Сенинг Ўзинг азиз (ғолиб) ва ҳикматли Зотсан», деган эдилар (Моида сураси, 118-оят).

Шунда у зот икки қўлларини кўтариб туриб: «Аллоҳим! Умматим! Умматим!» дедилар ва йиғладилар. Шунда Аллоҳ азза ва жалла: «Эй Жаброил, Муҳаммаднинг ҳузурига бор. Раббинг билади-ю, аммо ундан: «Сени нима йиғлатяпти?» деб сўра», деди. Жаброил алайҳиссалом келиб, шу ҳақда сўради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга сўраган нарсасининг хабарини бердилар. Ҳолбуки, унинг ўзи ҳам билар эди. Шунда Аллоҳ: «Эй Жаброил, Муҳаммаднинг ҳузурига бор ва: «Биз сени умматинг ҳақида рози қиламиз, сенга ёмонлик қилмаймиз», деб айт», деди». Имом Муслим ривояти.

Умматга нисбатан бундан ортиқ меҳрибонлик борми дунёда?!

Зарварақ — тарихнинг олтин саҳифалари
11.2K views04:15
Ochish/sharhlash
2022-06-06 12:15:31
Ислом тарихидаги биринчи шифохонага қайси халифа даврида асос солинган?
Anonymous Quiz
16%
Валид ибн Абдулмалик
47%
Умар ибн Абдулазиз
26%
Марвон ибн Ҳакам
12%
Энди билиб оламан
3.0K voters7.6K views09:15
Ochish/sharhlash
2022-06-06 07:15:12
Анас розияллоҳу анҳудан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётларидан ажойиб бир лавҳа ривоят қилинади: «Бир яҳудий бола Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга хизмат қилиб юрарди. Бир куни у касал бўлиб қолди ва Пайғамбар алайҳиссалом уни зиёрат қилиш учун келиб, бош томонига ўтирдилар ва: “Мусулмон бўл”, дедилар. Отаси унинг ёнида эди, у отасига қаради. Отаси унга: “Абул Қосимга (соллаллоҳу алайҳи васаллам) итоат қил”, деди ва у мусулмон бўлди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг ёнидан чиқиб кетаётиб, шундай дедилар: “Уни дўзахдан қутқарган Аллоҳга ҳамд бўлсин!”

Зарварақ — тарихнинг олтин саҳифалари
7.6K views04:15
Ochish/sharhlash
2022-06-05 16:15:52
Илм ўрганиш учун сафар қилиш улуғларимизнинг йўли ҳисобланадм. Бу борада Абдуллоҳ ибн Бурайда розияллоҳу анҳудан шундай ривоят келади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларидан бўлган бир киши Фазола ибн Убайд розияллоҳу анҳу Мисрдалигида у зотнинг ёнига сафар қилиб келди ва шундай деди: «Сизнинг ёнингизга зиёратчи бўлиб келмадим, лекин (келишимнинг сабаби) иккимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан бир ҳадис эшитган эдик. Ўша ҳадисдан сизда бирор илм борми деб умид қилдим». Имом Абу Довуд ривояти.

Зарварақ — тарихнинг олтин саҳифалари
7.2K views13:15
Ochish/sharhlash