Get Mystery Box with random crypto!

Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: | Zarvaraq

Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ азза ва жалланинг Иброҳим ҳақидаги «Роббим, улар (санамлар) одамлардан кўпини адаштирди. Ким менга эргашса, у мендандир. Ким менга осий бўлса, Ўзинг мағфират қилгувчи ва раҳмлисан» (Иброҳим сураси, 36-оят) деган сўзини тиловат қилдилар. Ийсо алайҳиссалом: «Агар уларни азоблайдиган бўлсанг, улар Сенинг бандаларинг. Агар уларни мағфират қиладиган бўлсанг, Сенинг Ўзинг азиз (ғолиб) ва ҳикматли Зотсан», деган эдилар (Моида сураси, 118-оят).

Шунда у зот икки қўлларини кўтариб туриб: «Аллоҳим! Умматим! Умматим!» дедилар ва йиғладилар. Шунда Аллоҳ азза ва жалла: «Эй Жаброил, Муҳаммаднинг ҳузурига бор. Раббинг билади-ю, аммо ундан: «Сени нима йиғлатяпти?» деб сўра», деди. Жаброил алайҳиссалом келиб, шу ҳақда сўради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга сўраган нарсасининг хабарини бердилар. Ҳолбуки, унинг ўзи ҳам билар эди. Шунда Аллоҳ: «Эй Жаброил, Муҳаммаднинг ҳузурига бор ва: «Биз сени умматинг ҳақида рози қиламиз, сенга ёмонлик қилмаймиз», деб айт», деди». Имом Муслим ривояти.

Умматга нисбатан бундан ортиқ меҳрибонлик борми дунёда?!

Зарварақ — тарихнинг олтин саҳифалари