Get Mystery Box with random crypto!

Za'faron | Шафран | Saffron

Telegram kanalining logotibi zafaron_uz — Za'faron | Шафран | Saffron Z
Telegram kanalining logotibi zafaron_uz — Za'faron | Шафран | Saffron
Kanal manzili: @zafaron_uz
Toifalar: Sogʻlom
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 1.29K
Kanalning ta’rifi

Заъфарон (шафран) доривор гиёҳи ҳақида барча маълумотлар: фойдали хусусиятлари, экиш ва етиштириш бўйича амалий ёрдам.
Биздан ҳақиқий ва сифатли заъфарон ва унинг тугунак пиёзларини харид қилиш мумкин!
🗣Мурожаат учун
📞 998909309389
📬 @zafaron_uz_bot

Ratings & Reviews

2.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 3

2022-07-18 06:10:37
Қадимги замонлардан маълумки, заъфарон нодир ва бемисл хусусиятларга эга.

У оғриқни қолдирувчи, қувонч ва хурсандчилик бахш этувчи,  тушкунликдан чиқарувчи, қувонч гормони – серотонин ишлаб чиқариш хусусиятига эгадир.

Заъфарон – инсон доимий истеъмол қилишга ўрганиб қолмайдиган, енгил психотроп моддадир.

Ҳаким Аюрведа заъфаронни  ҳазм таомни яхшилашга, сезги ва нафас олиш органларини мустаҳкамлашга, жигар, буйраклар, лимфа безларини тозалашга, титроқни босишга, томирларда тўхтаган қонни юргизишга, юз рангини тиниқлашга, жинсий қувватни фаоллаштиришга ҳам хизмат қилишини таъкидлаган.

Қадимда киборлар жамиятига мансуб аёллар туғиш олдидан оғриқни енгиллаштириш мақсадида заъфарон эритилган сувни ичишган. 

Биз билан алоқа: (90)930-93-89
@zohid_jurayev | @zafaron_uz_bot

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз

Телеграм гуруҳимиз @shafran_uzb
1.3K viewsZafaron_uz, 03:10
Ochish/sharhlash
2022-07-16 19:01:05
Уй шароитида шафран (заъфарон) дан қуйидагича усулда ниқоблар тайёрлашни тавсия этамиз:

8-10 дона шафран толаси;
1 чой қошиқ йогурт ёки сметана;
1 чой қошиқ асал;
3-4 томчи эфир ёғи.

Ҳамма маҳсулот яхшилаб аралаштирилади ва олдиндан тозаланган юзга 20 дақиқага суртиб қўйилади

Юзни енгилгина совуқ сувда чайиб оламиз. Юзда шафрандан қолган сариқ рангдан чўчимаймиз, боиси у ранг бироздан сўнг юзга сингиб кетади.


Заъфарон (шафран) юз парваришида асрлар давомида кенг қўлланилиб келинган.

Дунё бренд кремлари таркибида айнан крокус номи билан қайд этилиб, энг қиммат косметикалар ҳисобланади.

Юз учун заъфаронли ниқобни фойдалари

тери рангини яхшилайди;
майда ажинларни текислайди;
теридаги тирналган ва шикаст етган жойларни қайта тиклайди;
угридан қолган из ва доғларни йўқотади;
тери тўқималарини мустаҳкамлайди;
тери намлигини чуқур таъминлашда яхши самара беради.


Биз билан алоқа: (90)930-93-89
@zohid_jurayev | @zafaron_uz_bot

@zafaron_uz
925 viewsZafaron_uz, 16:01
Ochish/sharhlash
2022-07-15 13:01:00
Экма заъфарон плантациялари учун ер майдонларини танлашда ўсимликнинг биоэкологик хусусиятларидан келиб танлаш мақсадга мувофиқдир.

Яъни, ёруғлик кўп тушадиган, ҳавонинг нисбий намлиги юқори бўлган, ерости сувлари тупроқ юзасига 2-3 м. гача жойлашган ва майин шамол эсадиган нишаброқ майдонлар ўсимликнинг ўсиши ва ривожланишига ижобий таъсир этиб, ҳосилдорликни миқдор ва сифат жиҳатидан юқори бўлишини таъминлайди.

Биз билан алоқа: (90)930-93-89
@zohid_jurayev | @zafaron_uz_bot

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизга обуна бўлинг
2.3K viewsZafaron_uz, 10:01
Ochish/sharhlash
2022-07-15 07:00:03
Ўзбекистонда экма заъфаронни экиш муддати август ойининг биринчи ярмида амалга оширилиши мақсадга мувофиқдир, сабаби ўсимлик репродуктив жараёнга кириши, яъни гуллаш жараёни билан узвий боғлиқ.

Олиб борилган илмий тадқиқот натижаларига кўра, қуйидаги ҳолатларга эътибор бериш зарурлиги аниқланган:

а) ўсимлик экилган вақтдан то генератив фазага кириши ва гуллаш давригача 55-63 кунни талаб этиши назарда тутилган.

Бу вақтда, яъни сентябр ойининг охири ва октябр ойининг бошида (ҳаво ҳарорати 5-7°C да гуллаш жараёни тўхтайди) ўсимлик ҳосили териб олинади;

б) ўсимликнинг туганакпиёзлари 60 х70 х 90 см оралиқ қаторларда, 8 дан 15 см гача чуқурликда гектарига бир тонна ҳисобига экилади.

Бу меъёр, плантацияда агротехник тадбирларни амалга оширишнинг қулай бўлишини (механизация ёрдамида) ҳамда қишда ўсимликларни изғирин совуқдан муҳофаза қилади.

Биз билан алоқа: (90)930-93-89
@zohid_jurayev | @zafaron_uz_bot

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизга обуна бўлинг
2.2K viewsZafaron_uz, 04:00
Ochish/sharhlash
2021-02-14 08:10:05 ​​ Заъфароннинг сохта хиллари ҳақиқий маҳсулотдан ҳид ва таъми билан албатта фарқ қилади.

Ҳақиқий ёки сохта заъфарон хом-ашёсини фарқлашда микроскопик усулдан фойдаланиш энг тўғри усул ҳисобланади.

Заъфарон микроскопда тим қўнғир рангда кўринади, шунингдек:


1. Сиртқи тери ҳужайраси узун - жўкасимон шаклда бўлиб, девори юпқа, сиртқи деворида майда ўсимталар бўлади. Девор юза қисмининг сиртида билинар билинмас ингичка чизиқчалар кўринади.

2. Калций оксалат кристали анча кўп бўлиб, юпқа деворларда жойлашган ҳужайралар ичида тўпланган кўринишда бўлади.

3. Оналик тумшуқчаларининг учидаги ҳужайралари тивитсимон шаклда бўлиб, кўпроқ узилган ҳолда кўринади.

4. Чангчи найчалар ингичка ва юпқа бўлиб, кўп ҳолларда бурама чизиқли ёки ҳалқасимон чизиқдан иборат бўлади.

5. Гулда гул чангчиларининг сони оз бўлади. Микроскоп остида шакли юмалоқ кўринишга эга бўлади. Чангчининг сиртқи деворидаги икки қават сиртида тиканўйма чизиқлар бор, тешикчалари аниқ эмас.


Демак, заъфарон хом-ашёсини ҳақиқий ёки сохталигини фарқлаш жараёнида уни аниқлаш ва таҳлил этиш учун ўсимликшунос мутахассислар ёки доимий равишда шуғулланаётган тажрибали ходимларга мурожаат қилиш мақсадга мувофиқ.

Ишончли, сифатли ҳамда доривор заъфарон (шафран) харид қилишда мурожаат учун тел: (90)930-93-89

@ZAFARON_UZ
360 viewsZafaron_uz, 05:10
Ochish/sharhlash
2021-02-07 18:02:36 ​​ Заъфароннинг кайфиятни кўтариш ва антидепрессант хусусияти

Заъфарон руҳий ҳолатни яхшилашга ёрдам бериши ва депрессияни даволашда фойдали қўшимча бўлиши мумкинлиги ҳақида далиллар кўпаймоқда.

Заъфаронни антидепрессант сифатида қўллаш қадимги даврдан тортиб то ҳозирги замонгача бўлган узоқ анъаналарга эга.

Депрессия дунё бўйлаб энг кўп тарқалган бешта касалликдан биридир. Бу дунё аҳолисининг тахминан 11,6 фоизига таъсир қилади.

Стандарт антидепрессантларга ўхшаб, заъфарон миядаги баъзи кимёвий моддалар, шу жумладан серотонин миқдорини модулятсия қилиш орқали антидепрессант таъсирини кўрсатиши мумкин.

Серотонин ёки 5-гидрокситриптамин - бу триптофандан синтез қилинган кайфиятни кўтарувчи нöротрансмиттер.

Journal of Behavioral and Brain Science журналида ўтказилган тадқиқотлар шуни кўрсатдики, заъфарон экстракти мияда допамин миқдорини серотонин каби бошқа мия гормонлари даражасини ўзгартирмасдан оширган.

Бошқа тадқиқотлар шуни кўрсатадики, ҳар куни 30 миллиграмм (мг) заъфарон истеъмол қилиш имипрамин ва флуоксетин каби энгил ва ўртача даражадаги депрессияни даволашга ўхшаш дориларга олиб келиши мумкин.


Яқинларингизга юборинг.

Заъфарон буюртма қилиш учун тел: (90)930-93-89

@zohid_jurayev | @zafaron_uz_bot

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

Telegram|Facebook|Instagram|Youtube|OK

Гуруҳимиз @shafran_uzb
1.2K viewsZafaron_uz, 15:02
Ochish/sharhlash
2021-02-07 07:00:12
Заъфарон (шафран)нинг кўзларга таъсири

Заъфарондан турли халқлар анъанавий равишда турли хил кўз касалликлари, масалан, шох парда касаллиги, кўз оғриғи, катаракт ва кўзнинг йирингли инфекцияси учун фойдаланганлар.

Коҳл қалам Мисрнинг антик даврида ишлатилган. Ҳозир ҳам кўзларни қора қилиш учун ишлатилади. Аслида, шарқ аёллари ўзларини қуёш, шамол, қум ва эҳтимол кўз инфекциялари билан боғлиқ ҳужумлардан ҳимоя қилиш учун фойдаланганлар. Коҳл, чиннигуллар, гул дарахтлари, заъфарон ва антимани майдалаш натижасида олинган жуда нозик кукун эди.

Амалдаги тадқиқотлар шуни кўрсатадики, заъфарон экстракти катаракт, ретинанинг дегенератсияси, ёруғлик воситасида фоторецептор ҳужайраларининг ўлими каби кўз касалликларини камайтиради, қон айланишини ва ретинанинг фаолиятини яхшилайди.

Яқинларингизга юборинг.

Заъфарон буюртма қилиш учун тел: (90)930-93-89

@zohid_jurayev | @zafaron_uz_bot

Буюртмаларингиз Ўзбекистон бўйлаб манзилингизга БЕПУЛ етказиб берилади.

@zafaron_uz | @shafran_uzb
1.0K viewsZafaron_uz, 04:00
Ochish/sharhlash
2021-02-06 20:34:41
Заъфарон (шафран) саратонга қарши

Саратон дунё бўйлаб ўлимнинг асосий сабабидир. Эпидемиологик далиллар шуни кўрсатадики, антиоксидантларга бой парҳез билан касалланиш ва ўлим даражаси пастлиги ўртасида ўзаро боғлиқлик мавжуд.

Табиий дорилар орасида заъфарон ва унинг таркибий қисмлари (айниқса, унинг каротеноидлари) ўсмаларга қарши ва анти-кансероген таъсирга эга, аммо соғлом ҳужайраларга ситотоксик таъсир кўрсатмайди. Турли хил ўсимта ҳужайраларида апоптозни қўзғатиш қобилиятига эга бўлган турли хил табиий моддалар аниқланди.

Заъфарон ҳақида билдирилган кўплаб биологик хусусиятлар орасида анти-канцероген моддалар катта қизиқиш уйғотади ва ин витро ва ин виво жонли тажрибалар орқали кенг ўрганилади.

Маълумотни кўпроқ яқинларингизга юборинг.

Заъфарон буюртма қилиш учун тел:
(90)930-93-89

@zohid_jurayev | @zafaron_uz_bot

Буюртмаларингиз Ўзбекистон бўйлаб манзилингизгача ўз вақтида БЕПУЛ етказиб берилади.

@zafaron_uz | @shafran_uzb
1.1K viewsZafaron_uz, 17:34
Ochish/sharhlash
2021-02-02 19:09:46
Экма заъфарон (шафран) жуда қадимдан буён инсонлар томонидан фойдаланилиб келинаётган доривор ёки хушбўй зиравор қимматбаҳо ўсимликлардан бири ҳисобланади.

Эрамизгача бўлган Хитой тиббиётидаги китобларда, 1500 йил олдин Миср ёзувларида ҳам экма заъфароннинг доривор ёки озиқ овқатбоп хусусиятлари ёзиб қолдирилган.

Унинг шифобахш ва фойдали хусусиятлари туғрисида буюк шарқ мутафаккирлари Абу Райҳон Беруний (1974) ва Абу Али ибн Синолар (1994) ҳам алоҳида қайд этишган.

Заъфарон қадимдан халқ хўжалигининг турли тармоқлари (дори-дармон, озиқ-овқат, парфюмерия ва асаларичилик)да ишлатилган.

Заъфарон (шафран) тиббиётда
- енгил тетиклаштирувчи,
- томир тортишиш,
- оғриқ қолдирувчи,
- ич кетиш,
- стенокардия,
- юрак ёки қон томирларининг функционал касалликларида,
- қон касалликларида (лейкемия),
- жинсий аъзолар функциясини кучайтирувчи ва айниқса,
- организм иммунитетини тикловчи восита сифатида фойдаланиш тавсия этилади.

@zafaron_uz | (90)930-93-89
1.5K viewsZafaron_uz, 16:09
Ochish/sharhlash
2021-02-01 19:43:43
Заъфарон тиббиёт ва озиқ-овқат саноатида кенг ишлатилади. Унинг таркибида:
- 50 фоиздан ортиқ бўёқ берувчи кроцин,
- 2,7 фоиз ёғ,
- 0,32 фоиз эфир мойи,
- В, В2 витаминлари,
- азотли моддалар,
- қанд,
- калий ва кальций бирикмалари мавжуд бўлиб, кўплаб касалликларни даволашда қўлланилади.

Ўсимлик ўзига хос хушбўй ҳиди, ёрқин ранг ва таъм бериши боис турли таомларга қўшилади.

Заъфарондан қандолат маҳсулотлари, кремлар, музқаймоқ тайёрлашда ҳам фойдаланилади.

Заъфарон қўшилган озиқ-овқат маҳсулотлари бир неча кунгача сифатини йўқотмайди.

Яқинларингизга юборинг.

Заъфарон буюртма қилиш учун тел: (90)930-93-89

@zohid_jurayev | @zafaron_uz_bot

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

Telegram|Facebook|Instagram|Youtube|OK

Гуруҳимиз @shafran_uzb
1.2K viewsZafaron_uz, 16:43
Ochish/sharhlash