Get Mystery Box with random crypto!

​​ Заъфароннинг сохта хиллари ҳақиқий маҳсулотдан ҳид ва та | Za'faron | Шафран | Saffron

​​ Заъфароннинг сохта хиллари ҳақиқий маҳсулотдан ҳид ва таъми билан албатта фарқ қилади.

Ҳақиқий ёки сохта заъфарон хом-ашёсини фарқлашда микроскопик усулдан фойдаланиш энг тўғри усул ҳисобланади.

Заъфарон микроскопда тим қўнғир рангда кўринади, шунингдек:


1. Сиртқи тери ҳужайраси узун - жўкасимон шаклда бўлиб, девори юпқа, сиртқи деворида майда ўсимталар бўлади. Девор юза қисмининг сиртида билинар билинмас ингичка чизиқчалар кўринади.

2. Калций оксалат кристали анча кўп бўлиб, юпқа деворларда жойлашган ҳужайралар ичида тўпланган кўринишда бўлади.

3. Оналик тумшуқчаларининг учидаги ҳужайралари тивитсимон шаклда бўлиб, кўпроқ узилган ҳолда кўринади.

4. Чангчи найчалар ингичка ва юпқа бўлиб, кўп ҳолларда бурама чизиқли ёки ҳалқасимон чизиқдан иборат бўлади.

5. Гулда гул чангчиларининг сони оз бўлади. Микроскоп остида шакли юмалоқ кўринишга эга бўлади. Чангчининг сиртқи деворидаги икки қават сиртида тиканўйма чизиқлар бор, тешикчалари аниқ эмас.


Демак, заъфарон хом-ашёсини ҳақиқий ёки сохталигини фарқлаш жараёнида уни аниқлаш ва таҳлил этиш учун ўсимликшунос мутахассислар ёки доимий равишда шуғулланаётган тажрибали ходимларга мурожаат қилиш мақсадга мувофиқ.

Ишончли, сифатли ҳамда доривор заъфарон (шафран) харид қилишда мурожаат учун тел: (90)930-93-89

@ZAFARON_UZ