Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбекистонда экма заъфаронни экиш муддати август ойининг бирин | Za'faron | Шафран | Saffron

Ўзбекистонда экма заъфаронни экиш муддати август ойининг биринчи ярмида амалга оширилиши мақсадга мувофиқдир, сабаби ўсимлик репродуктив жараёнга кириши, яъни гуллаш жараёни билан узвий боғлиқ.

Олиб борилган илмий тадқиқот натижаларига кўра, қуйидаги ҳолатларга эътибор бериш зарурлиги аниқланган:

а) ўсимлик экилган вақтдан то генератив фазага кириши ва гуллаш давригача 55-63 кунни талаб этиши назарда тутилган.

Бу вақтда, яъни сентябр ойининг охири ва октябр ойининг бошида (ҳаво ҳарорати 5-7°C да гуллаш жараёни тўхтайди) ўсимлик ҳосили териб олинади;

б) ўсимликнинг туганакпиёзлари 60 х70 х 90 см оралиқ қаторларда, 8 дан 15 см гача чуқурликда гектарига бир тонна ҳисобига экилади.

Бу меъёр, плантацияда агротехник тадбирларни амалга оширишнинг қулай бўлишини (механизация ёрдамида) ҳамда қишда ўсимликларни изғирин совуқдан муҳофаза қилади.

Биз билан алоқа: (90)930-93-89
@zohid_jurayev | @zafaron_uz_bot

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизга обуна бўлинг