Get Mystery Box with random crypto!

Мустақиллик қандай мустаҳкамланади? Мустақилликни мустаҳкамла | Zabihulla_Saipov®🎯

Мустақиллик қандай мустаҳкамланади?

Мустақилликни мустаҳкамлаш деган иборани эшитганда кўпчиликнинг энсаси қотади, Нега шундай? Чунки аввало жуда кўп такрорлангани учун, ундан кейин мустақиллик ўзи қандай ва нима билан мустаҳкамланиши мумкинлиги ҳақида оғиз очилмагани учун. Хўш мустақиллик қандай мустаҳкамланади ўзи?

Мустақиллик албатта кучли ва замонавий Армия, фаол Хавфсизлик тизими билан мустаҳкамланади. Лекин бунинг ўзи етарлими?

Мустақиллик фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини кенгайтириш билан мустаҳкамланади. Шунда фуқаролар йўқотадиган нарсаси борлигини англай боради. Эсда тутиш керакки, хавф туғилганида фуқаролар ўзининг эркинлиги ва ҳуқуқини ҳимоя қиладилар ва бу билан мустақилликни ҳам ҳимоя қиладилар.

Мустақиллик эркин бозорга ўтиш ва соғлом рақобатни яратиш билан мустаҳкамланади. Душманга эшикларни ланг очишга доим тайёр сотқин олигархия ва монополиятдан фарқли ўлароқ очиқ бозордаги бизнеснинг кенг қатлами доим ватанпарвар бўлади. Оғир ва узоқ меҳнат эвазига яратилган мулки, бизнеси, мижозлари унинг учун қадрли доим, қадрият доим. Демакки, Мустақиллик ҳам.

Мустақиллик Конституция ва қонунларни амалда ишлаши билан мустаҳкамланади. Ўзгартириш ёки ўзига мослаштириш билан эмас. Конституция ва қонунларнинг ишлаши барқарор институтларни яратади. Шахсларга боғлиқ бўлмаган, кайфиятларга боғлиқ бўлмаган институтларни. Шунда Мустақилликнинг эртаси алоҳида шахсларга боғлиқ бўлмайди, реформаларнинг давом этиши алоҳида шахсларга боғлиқ бўлмайди.

Хуллас Мустақиллик йўқотадиган қадриятлари ва ўлчовлари бор бўлган жамият яратиш билан мустаҳкам бўлади.

Байрам муборак!

@the_bakiroo