Get Mystery Box with random crypto!

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН |Расмий канал

Kanal manzili: @yuz_official
Toifalar: Siyosat , Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 113.72K
Kanalning ta’rifi

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Янги Ўзбекистон" нашри
👉 www.yuz.uz
👉 fb.com/yuz.uzNews
👉instagram.com/yuz.uz_news
👉youtube.com/@YUZ
Реклама учун: @for_callback_bot
@yuzreklama
Мурожаат учун:
http://t.me/YUZ_UZ_BOT

Ratings & Reviews

4.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 543

2021-12-20 18:00:09
“Нафосат — 2021” да нафосатлилар аниқланди

Тошкент шаҳар Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси томонидан 18-30 ёшдаги дизайнерлик фаолияти билан камида бир йил мобайнида узлуксиз шуғулланиб келаётган дизайнерларлар ўртасида “Нафосат-2021” кўрик-танлови ташкил этилди.

Батафсил https://bit.ly/3mgLyog

Обуна бўлинг t.me/yuz_official
12.4K views15:00
Ochish/sharhlash
2021-12-20 17:17:36 Президент фармони билан 2022 йилда қўшимча дам олиш кунлари белгиланди:

барча ходимлар учун (иш ҳафтасининг туридан қатъи назар): 3 январь - душанба, 22 март - сешанба, 23 март - чоршанба, 11 июль - душанба, 2 сентябрь - жума;

олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун: 4 январь - сешанба, 4 май - чоршанба, 5 май - пайшанба, 12 июль - сешанба, 3 сентябрь - шанба ва 31 декабрь - шанба.

Шунингдек, 2022 йилда беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш кунлари қўйидаги тартибда кўчирилди:

8 январь - шанба кунидан 4 январь - сешанба кунига;
7 май - шанба кунидан 4 май - чоршанба кунига;
14 май - шанба кунидан 5 май - пайшанба кунига;
16 июль - шанба кунидан 12 июль - сешанба кунига.

Обуна бўлинг t.me/yuz_official
13.9K views14:17
Ochish/sharhlash
2021-12-20 17:00:19
Ўзбекистонлик ўқувчилар Дубайда ўтган халқаро табиий фанлар олимпиадасида 4 та бронзани қўлга киритди

Дунёнинг 59 мамлакатидан 280 нафар ўсмир иштирок этган ушбу Олимпиаданинг якуний натижалари эълон қилинди.

Батафсил https://bit.ly/3E7tJhC

Обуна бўлинг t.me/yuz_official
12.4K views14:00
Ochish/sharhlash
2021-12-20 16:07:41 Йиғилишда келгуси йилда йирик балиқчилик лойиҳаларига 20 миллион евро йўналтирилиши маълум қилинди.

Шунингдек, келгуси йилда балиқчилик хўжаликларига 530 миллиард сўм, шундан айланма маблағлар учун 200 миллиард сўм кредит ресурслари ажратилади.

Ҳосилдорлиги паст бўлган 21 минг гектар сунъий ҳавзаларда ҳосилдорликни 3 баробарга ошириб, қўшимча 190 минг тонна балиқ етиштириш зарурлиги қайд этилди. 2 200 та хўжаликда 50 мингта аэратор (кислород билан бойитиш ускунаси) ўрнатиш вазифаси қўйилди.

Айни пайтда вилоят ҳокимлари ушбу имкониятлардан фойдаланиб, нечта лойиҳани амалга ошириши, маҳсулот ҳажмини қанчага кўпайтириши, қанча аҳолини банд қилиши юзасидан ахборот бермоқда.

Обуна бўлинг t.me/yuz_official
12.5K viewsedited  13:07
Ochish/sharhlash
2021-12-20 15:59:48
Баҳодир Турсунович Юсупов Ўзбекистон Республикаси Президентининг Наманган вилоятидаги Халқ қабулхонаси мудири лавозимига тайинланди.

2019 йилдан ҳозирга қадар Косонсой тумани ҳокими лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Обуна бўлинг http://t.me/yuz_official
12.5K viewsedited  12:59
Ochish/sharhlash
2021-12-20 15:36:18 Келгуси йилда балиқ етиштириш ҳажми 600 минг тоннага етказилиши шарт - Президент.

Бунинг учун:

- Шароф Рашидов тумани тажрибаси асосида келгуси йилда 10 мингта хонадонда интенсив балиқ етиштириш йўлга қўйилади;

- хонадонларда кооперация асосида йилига 80 тоннадан ортиқ балиқ етиштирган кластерлар уч йил муддатга барча солиқлардан озод этилади;

- уйида балиқ етиштирувчилар учун “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида кредит миқдори 2 баробарга оширилади ва келгуси йилда 400 миллиард сўм йўналтирилади;

- балиқ етиштирувчи хонадон эгалари учун ер ва мулк солиқлари 50 фоизга камайтирилиб, улар ўзини ўзи банд қилган аҳоли тоифасига ўтказилади;

- хориждан мутахассис олиб келган балиқчилик кластерларига харажатларнинг бир қисми қоплаб берилади.

Обуна бўлинг t.me/yuz_official
12.6K views12:36
Ochish/sharhlash
2021-12-20 15:15:06 Президент ҳузурида балиқчиликни ривожлантириш юзасидан йиғилиш бошланди.

"Дунёда озиқ-овқат нархларининг ўсиши, инфляция хавф-хатарлари келгуси йилда озиқ-овқат хавфсизлиги энг долзарб масала бўлиб қолишини яққол кўрсатмоқда.

Шу боис, вилоят ҳокимлари ўз ҳудудида балиқ етиштириш ҳолатини таҳлил қилиб, тадбиркорлар ва аҳоли хонадонларига барча шароитларни яратиб бериш бўйича тизимли шуғулланиши зарур", деди давлатимиз раҳбари.

Ўтган беш йилда балиқ етиштириш ҳажми 6 бараварга ошиб,
жорий йилда 400 минг тоннага етказилади.

Шундай бўлсада, Навоий, Наманган, Сирдарё, Фарғона, Тошкент вилоятларида ҳосилдорлик ҳалигача гектарига 3-4 тоннани ташкил этмоқда. Сабаби, ушбу ҳудудларда интенсив балиқ етиштириш ҳажми умумий ишлаб чиқаришнинг 10 фоизидан ошмаяпти.

Обуна бўлинг t.me/yuz_official
12.6K views12:15
Ochish/sharhlash
2021-12-20 14:52:35
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида балиқчилик соҳасини ривожлантириш истиқболлари ва кооперация асосида балиқ етиштириш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари юзасидан кенгайтирилган йиғилиш бошланади.

Обуна бўлинг t.me/yuz_official
12.5K views11:52
Ochish/sharhlash
2021-12-20 14:30:41
Шерзод Шерматов: «Бугунги кунда IT-мутахассислари ойига 4 минг долларгача ишлаб топиши мумкин»

“Ҳозирги вақтда, масалан, Ўзбекистоннинг турли IT-компанияларида 440 та бўш иш ўринлари мавжуд», - деди Шерзод Шерматов.

Батафсил https://bit.ly/327AAe6

Обуна бўлинг t.me/yuz_official
12.7K viewsedited  11:30
Ochish/sharhlash
2021-12-20 14:10:12
Мактабларда янги йил байрамини нишонлаш билан боғлиқ ҳеч қандай чекловлар йўқ

Халқ таълими вазирлиги мактабларда янги йил байрамини нишонлаш билан боғлиқ хабарномага қўшимча изоҳ берди

Батафсил https://bit.ly/3mjI6JG

Обуна бўлинг t.me/yuz_official
13.0K viewsedited  11:10
Ochish/sharhlash