Get Mystery Box with random crypto!

Йиғилишда келгуси йилда йирик балиқчилик лойиҳаларига 20 милл | ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН |Расмий канал

Йиғилишда келгуси йилда йирик балиқчилик лойиҳаларига 20 миллион евро йўналтирилиши маълум қилинди.

Шунингдек, келгуси йилда балиқчилик хўжаликларига 530 миллиард сўм, шундан айланма маблағлар учун 200 миллиард сўм кредит ресурслари ажратилади.

Ҳосилдорлиги паст бўлган 21 минг гектар сунъий ҳавзаларда ҳосилдорликни 3 баробарга ошириб, қўшимча 190 минг тонна балиқ етиштириш зарурлиги қайд этилди. 2 200 та хўжаликда 50 мингта аэратор (кислород билан бойитиш ускунаси) ўрнатиш вазифаси қўйилди.

Айни пайтда вилоят ҳокимлари ушбу имкониятлардан фойдаланиб, нечта лойиҳани амалга ошириши, маҳсулот ҳажмини қанчага кўпайтириши, қанча аҳолини банд қилиши юзасидан ахборот бермоқда.

Обуна бўлинг t.me/yuz_official