Get Mystery Box with random crypto!

Келгуси йилда балиқ етиштириш ҳажми 600 минг тоннага етказилиш | ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН |Расмий канал

Келгуси йилда балиқ етиштириш ҳажми 600 минг тоннага етказилиши шарт - Президент.

Бунинг учун:

- Шароф Рашидов тумани тажрибаси асосида келгуси йилда 10 мингта хонадонда интенсив балиқ етиштириш йўлга қўйилади;

- хонадонларда кооперация асосида йилига 80 тоннадан ортиқ балиқ етиштирган кластерлар уч йил муддатга барча солиқлардан озод этилади;

- уйида балиқ етиштирувчилар учун “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида кредит миқдори 2 баробарга оширилади ва келгуси йилда 400 миллиард сўм йўналтирилади;

- балиқ етиштирувчи хонадон эгалари учун ер ва мулк солиқлари 50 фоизга камайтирилиб, улар ўзини ўзи банд қилган аҳоли тоифасига ўтказилади;

- хориждан мутахассис олиб келган балиқчилик кластерларига харажатларнинг бир қисми қоплаб берилади.

Обуна бўлинг t.me/yuz_official