Get Mystery Box with random crypto!

Барака қалбга берилса-чи... Уйингизга садақа қутучаси қўйи | ️ “Yurist xonim yon daftari”dan

Барака қалбга берилса-чи...

Уйингизга садақа қутучаси қўйиб, устига "фақир-мискинлар учун", деб ёзиб ва унга ҳар кун маълум миқдорда пул ташлаб туришингиз фарзандларингизга минг марта саховатпешликдан дарс ўтишингиздан яхшироқдир.....

Кўпчилик ота-оналар фарзандига «Мен сенинг келажакда юрист ёки фан олими ёки доктор бўлишингни истайман», дейди. Лекин кимдир «Қаерда бўлсанг ҳам, баракали бўлсанг бўлди», дейди. Мана шу жумла бироз фикрлашга чорлайди!
Аллоҳдан доим мол дунёга, фарзандларга, ризқнинг озига ҳам, кўпига ҳам барака беришини сўранглар. Муҳими неъматнинг сони эмас, баракасидир. Барака Аллоҳнинг махфий аскарларидан бири бўлиб, уни хоҳлаганига жўнатади. Барака мол дунёга берилса, мўл кўл бўлади. Барака фарзандга берилса, салоҳиятли бўлади. Барака жисмга берилса, соғлом бўлади. Барака вақтга берилса, обод қилиб юборади. Барака қалбга берилса, бахтли қилиб юборади....


Kanalga ulanish
@yuristxonimdaftari