Get Mystery Box with random crypto!

Хулоса ўзингиздан... Сиз дунё аҳлиданмисиз ёки охират аҳлидан | ️ “Yurist xonim yon daftari”dan

Хулоса ўзингиздан...

Сиз дунё аҳлиданмисиз ёки охират аҳлиданми...
Буни билиш жуда осон – кун тартибингизга бир қарасангиз кифоя. Унда дунёга оид амаллар кўпми ёки охиратга..?
Яна бир усул – ҳаётдаги режаларингиз, келажакдаги мақсадларингизни бир сарҳисоб қилиб кўринг. Уларнинг қанчаси дунё учун, қанчаси охират учун..
Хулоса ўзингиздан...

Бир куни бир бадавлат киши камбағал одамга бир сават айниган овқат берди. Камбағал одам табассум ила саватни олиб, қасрни тарк этди. Бориб, саватни бўшатиб, тозаладида, энг чиройли гуллардан солиб, яна қасрга қайтди. Гул солинган саватни ҳалиги бадавлат кишига берди. Бадавлат киши ажабланиб, «Мен сенга саватда айниб қолган овқат берган эдим, сен бўлса саватни чиройли гуллар солиб қайтарибсан?» деди. Шунда камбағал: «Ҳар бир инсон қалбида борини улашади. Қалби гўзал бўлса гўзалликни, қабиҳ бўлса қабоҳатни улашади» деб жавоб берди..

Қалбингиз Аллоҳнинг назаргоҳига айлансин-ки, зинҳор у ерга гуноҳкорлар киролмасин..


Kanalga ulanish
@yuristxonimdaftari