Get Mystery Box with random crypto!

Психологнинг энг кучли психологи ... Қувайт университети пс | ️ “Yurist xonim yon daftari”dan

Психологнинг энг кучли психологи ...

Қувайт университети психология кафедраси мудири доктор Сулаймон Иброҳим ижтимоий тармоқга қуйидаги суратни жойлаб шундай изоҳ қолдирди:
"Мен қирқ беш йиллик психологман. Сизларга бир сирни очмоқчиман. Жуда кўплаб одамлар руҳий тушкунликка тушиб менга мурожаат қилишади. Билимим етганича ёрдам қиламан. Лекин доим ҳам натижа бўлавермайди. Агар кимни онаизори хаёт бўлса унга ҳеч қанақа руҳшуносни кераги йўқ. Онани оёғига бош қўйиб бир муддат тин олинг. Худди мен каби. Бу дунёдаги энг кучли психолог бу-она..
Бир куни кечаси онам, ўшанда ёшим еттида эди: “Ўғлим, хуфтон намозини ўқидингми” деб сўраб қолдилар. Мен ёлғондан: “Ҳа”, дедим. Кейин менга ишонмайроқ қарадиларда: “Хоҳлаганингни айтавер, барибир У Зот сени кузатиб турибди”, дедилар. Мана шу “У Зот сени кузатиб турибди” деган сўзлари мени жунбушга келтирди. Сўнгра ўрнимдан турдимда, намоз ўқиганман деб ёлғон даъво қилганимга қарамай, таҳорат олиб хуфтон намозини ўқидим..


Kanalga ulanish
@yuristxonimdaftari