Get Mystery Box with random crypto!

Хаста қалблар...... Инсонга етиши мумкин бўлган энг хатарл | ️ “Yurist xonim yon daftari”dan

Хаста қалблар......

Инсонга етиши мумкин бўлган энг хатарли касаллик қайси? Сиз, саратон дейишингиз мумкин. Тўғри, Аллоҳ асрасин, у оғир дард ва мусибат. Инсон у хасталикдан вафот этиши мумкин ва агар мўмин бўлса, жаннатга эришади. Агар унда саратон касали бўлса, ёки юрак хасталиги бўлса, ёки жигар циррози бўлса, ёки буйрак етишмовчилиги бўлиши мумкин. Бу касалликларнинг бари хатарлидир. Унинг соҳиби бўлса ушбу касалликлар оқибатида вафот қилса, агар у мўмин бўлса, жаннатга киради. Лекин инсонни абадий бахтсизликка элтувчи хасталик бор. У ҳам бўлса, Аллоҳ таолодан ғафлатда бўлиш, Ундан узоқ бўлиш хасталигидир...
Ҳаёт шундай, ҳар қандай мусибат, машаққат бир куни якун топади, ҳар бир торлик бир куни кенгликка алишади. Баъзан оғрик яхшилик олиб келади, баъзан умид тинчлантиради. Ҳар бир ҳолатингда ҳам Аллоҳ сен биландир. Aллоҳнинг ваъдаси ёдингизда бўлсин: “Албатта, қийинчилик билан осончилик бордир”, (Шарҳ сураси, 6-оят).

Kanalga ulanish
@yuristxonimdaftari