Get Mystery Box with random crypto!

#Бизнес_солиқ Солиқ кoдексига ўзгартириш ва қўшимчалар критил | YURIST MASLAHATI

#Бизнес_солиқ
Солиқ кoдексига ўзгартириш ва қўшимчалар критилди

«Ҳамкорлик шартномалари»га асосан «20 минг тадбиркор — 500 минг малакали мутахассис» дастурига киритилган тадбиркорлик субъектларига (бундан Тошкент шаҳрида рўйхатдан ўтган тадбиркорлик субъектлари мустасно) ушбу Кодекс 17-моддаси биринчи қисмининг 2, 3 (акциз солиғи, фойда солиғи;) ва 5 — 9-бандларида кўрсатилган солиқларни (ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, мол-мулк солиғи, ер солиғи, ижтимоий солиқ) ҳамда айланмадан олинадиган солиқни ушбу субъектлар яратган янги иш ўринлари сонига қараб қуйидаги муддатларда бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти берилади:
51 тадан 100 тагача янги иш ўрни яратилганда — уч ойгача;
101 тадан 200 тагача янги иш ўрни яратилганда — олти ойгача;
200 тадан ортиқ янги иш ўрни яратилганда — ўн икки ойгача.

Ушбу модданинг ўн иккинчи қисмида кўрсатилган солиқлар бўйича бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти:
«20 минг тадбиркор — 500 минг малакали мутахассис» дастурига киритилган тадбиркорлик субъектларининг аризасига асосан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси томонидан;
ушбу Кодекснинг 13-бобида назарда тутилган мол-мулк гарови, кафиллик ёхуд банк кафолати таъминотисиз ушбу Кодекснинг 100-моддасида назарда тутилган фоизлар ҳисобланмаган ҳолда, шунингдек молиявий ҳолат таҳлил қилинмаган ва ушбу Кодекс 101-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳужжатлар тақдим этилмаган ҳолда берилади»;

2) 483-модда қуйидаги мазмундаги қирқ олтинчи, қирқ еттинчи ва қирқ саккизинчи қисмлар билан тўлдирилди,
«20 минг тадбиркор — 500 минг малакали мутахассис» дастурига киритилган тадбиркорлик субъектлари юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ва юридик шахслардан олинадиган ер солиғини 2025 йил 1 январга қадар қуйидаги миқдорда пасайтирилган солиқ ставкалари бўйича тўлайди:
51 тадан 100 тагача янги иш ўрни яратилганда — белгиланган солиқ ставкасининг 50 фоизи;
101 дан 200 тагача янги иш ўрни яратилганда — белгиланган солиқ ставкасининг 75 фоизи;
200 дан ортиқ янги иш ўрни яратилганда — ушбу солиқларни тўлашдан озод этилади.

Ушбу модданинг қирқ олтинчи қисмида назарда тутилган имтиёзлар «ҳамкорлик шартномалари»га асосан «20 минг тадбиркор — 500 минг малакали мутахассис» дастурига киритилган тадбиркорлик субъектларига (бундан Тошкент шаҳрида рўйхатдан ўтган тадбиркорлик субъектлари мустасно) улар бир вақтнинг ўзида қуйидаги шартларга риоя этган тақдирда берилади:
«Ижтимоий ҳимоянинг ягона реестри»га киритилган фуқаролар ишга қабул қилинганда ва камида бир йил давомида уларга ҳар ойда меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг бир баравари миқдоридан кам бўлмаган иш ҳақи тўланган ҳолда, уларнинг бандлиги таъминланганда;
ушбу фуқаролар жами ишчилар сонининг камида 20 фоизини ташкил этганда.

«Ҳамкорлик шартномалари» бўйича мажбуриятлар тадбиркорлик субъектлари томонидан бажарилмаган тақдирда, ушбу модданинг қирқ олтинчи қисмида назарда тутилган солиқ имтиёзларининг амал қилиши солиқ имтиёзларини қўллашнинг бутун даври учун бекор қилиниб, ушбу солиқларни тўлашга доир мажбуриятлар тикланади».

Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, 02.04.2024 йилдаги ЎРҚ-923-сон

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

@yuristlar_maslahati