Get Mystery Box with random crypto!

Дўконда кириб, махсулот нархини сўраб, сифатини текширишим мум | YURIST MASLAHATI

Дўконда кириб, махсулот нархини сўраб, сифатини текширишим мумкинми?

Сотувчилар баъзилари сотиб олсанггина кўр, бўлмаса мумкин эмас деяпти. Қонунан шунақами?

Диққат қилинг! Истеъмолчи сотиб олинган товар (иш, хизмат) сифатини, бутлигини, вазни ва нархини текшириш ҳуқуқига эга.

Сотувчи назорат-ўлчов асбобларини, нархга доир ҳужжатларни тақдим этиши, товарни ишлатиб кўрсатиши, ундан хавфсиз ва тўғри фойдаланишни ўргатиши, зарурат бўлса, товарни экспертизага юбориши шарт.

Яъни сиз бемалол олмоқчи бўлган товарингизни текшириб, нархини, сифатини кўришингиз мумкин. Баъзи ақлли сотувчилар: "Олсанг кўр, бўлмаса тегма" ёки "Олмасанг нархини сўраб нима қиласан" деган гапни қилиши мутлақо асоссиз. Бундай вазиятда сизнинг ҳуқуқларингиз бузилган бўлади.

Ҳар доим ўз ҳуқуқларингизни ҳимоя қилинг. Бунинг учун каналимизга обуна бўлинг. Биз сизга бу борада яқиндан ёрдам берамиз!

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

@yuristlar_maslahati