Get Mystery Box with random crypto!

#Кафилликмасаласида Тижорат банклари билан кафиллик шартном | Yurist Kurbanof

#Кафилликмасаласида

Тижорат банклари билан кафиллик шартномасини тузиш учун кафил турмуш ўртоғининг розилиги олмайди.

Кафиллик шартномасида - кафил бошқа шахс учун, яъни қарздор ўз мажбуриятини тўла ёки қисман бажариши учун қарздорнинг кредитори олдида жавоб беришни ўз зиммасига олади. Умумий қоидага кўра, кафил қарздор билан баравар жавобгар бўлади.(солидар жавобгарлик)

Кафилнинг жавобгарлигини шартнома билан чекласа бўлади. М: кредитор аввал қарздорга мурожаат қилиб, кейин кафилга талаб билан чиқиш ҳуқуқи билан тузиш мумкин.(субсидиар жавобгарлик) Ёки кафилнинг мажбуриятлари чегарасини белгиласа бўлади. М: қарздор 100 млн сўм кредит олди, дейлик, кафил эса фақат 50 млн сўм қисмини тўлашга рози бўлди ва бу ҳақда кредитор билан ёзма келишувга эришди.

Гаровда -гаровга қўювчи муайян мулкка нисбатан чекловларни жорий қилишга аҳд қилса, кафилликда -кредитор олдида қарздор мажбурияти бўйича муайян ҳаракатларни бажариш ёки бажаришдан тийилиш мажбурияти қарздор билан баравар кафил бажариши керак бўлади. Шунинг учун кафил мажбурият бўйича масъулияти ва жавобгарлиги гаровдан фарқли равишда ашёвий, муайян мулкни тасарруф этиш билан боғлиқ бўлган эмас, балки шахсий, дейилади. Кафиллик шахсий тусдаги таъминотдир.

Эр ва хотиннинг битим бўйича розиликлари масаласи.
Эр ва хотиннинг никоҳ давомида орттирган мол-мулклари, шунингдек никоҳ қайд этилгунга қадар, бўлажак эр-хотиннинг умумий маблағлари ҳисобига олинган мол-мулклари, агар қонун ёки никоҳ шартномасида бошқача ҳол кўрсатилмаган бўлса, уларнинг биргаликдаги умумий мулки ҳисобланади

Бу мулкка нисбатан эр ва хотин тенг ҳуқуқларга эгалиги сабабли, умумий мулкини тасарруф этиши билан боғлиқ битим тузилганда бу ҳаракат бошқасининг розилигига кўра амалга оширилаётганлигини англатади. Яъни бундай розилик мавжудлиги тахмин қилинади.

Кафил кафиллик шартномасидан келиб чиқадиган мажбуриятлари юзасидан ўзига қарашли бутун мол-мулки билан жавоб берса-да, кафил мажбурияти моҳияти муайян мулкнинг тасарруф қилинишинга қаратилмаган. Шу сабабли кафиллик шартномасини тузиш учун кафил турмуш ўртоғи розилиги керак эмас.

Буни билиш ўзи нимага керак? Амалиётда баъзи қарздор ва кафил жисмоний шахслар кафиллик шартномаси бўйича банклар ундирув ишларини бошлаганда, судларга мурожаат қилиб, кафиллик шартномаларини кафил турмуш ўртоғининг розилиги мавжуд эмаслиги важи билан ҳақиқий эмас деб топишга ва жавобгарликдан "қочишга" уринишадидаааааа........

Шунақа гаплар.......

@yuristkurbanof