Get Mystery Box with random crypto!

#Ишсизман САВОЛ: Мен ҳеч қаерда ишламайман. Шунда мен ишсиз | Yurist Kurbanof

#Ишсизман

САВОЛ: Мен ҳеч қаерда ишламайман. Шунда мен ишсиз шахс хисобланаманми ?

ЖАВОБ: Йўқ, Сиз амалда ишсизсиз лекин хужжатда эмас. Чунки, амалдаги Меҳнат кодексининг 60-моддасига кўра, ишсизлар — 16 ёшдан то пенсия билан таъминланиш ҳуқуқини олишгача бўлган ёшдаги, ҳақ тўланадиган ишга ёки даромад келтирадиган машғулотга эга бўлмаган, иш қидираётган ва иш таклиф этилса, унга киришишга тайёр бўлган ёхуд касбга тайёрлашдан, қайта тайёрлашдан ўтишга ёки малакасини оширишга тайёр ва меҳнатга лаёқатли бўлган хамда ишга жойлашишда кўмак олиш учун маҳаллий меҳнат органларига мурожаат қилган ва улар томонидан иш қидирувчи сифатида рўйхатга олинган шахслар ишсиз деб эътироф этилади.

Юқоридаги нормани содда тилга таржима қилсак, Сиз расман ишсиз бўлишингиз учун;

Расман ишламаётган бўлишингиз керак;

Меҳнатга лаёқатли бўлишингиз керак.

Иш сўраб меҳнат органларига мурожаат қилиб, улар томонидан ишсизлар рўйхатига киритилган бўлишингиз керак;

Иш бўлса ишлайман деб стартда турган бўлишингиз керак;

Шунақа гаплар.

@yuristkurbanof