Get Mystery Box with random crypto!

САВОЛ: Яқинда Тошкент кўчаларида Қозоғистон Президенти ташриф | Yurist Kurbanof

САВОЛ: Яқинда Тошкент кўчаларида Қозоғистон Президенти ташрифига тайёргарлик масаласида йўлларнинг ўнг томонига А деб ёзилган йўл белгиси қўйилган АЛОҲИДА йўлакча чизиб қўйилди. Шу йўлакдан юрсангиз қандай жаримага солинасиз?

ЖАВОБ: "Йўл ҳаракати қоидалари" 132-бандига кўра, Йўналишли транспорт воситаларининг ҳаракатланиши учун 5.9, 5.10.1 — 5.10.3 йўл белгилари билан ажратилган тасмада бошқа транспорт воситаларининг ҳаракатланиши ва тўхташи тақиқланади.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 128-моддасига асосан йўлнинг қатнов қисмидаги чизиқлар билан белгилаб қўйилган талабларга риоя этмаслиги БҲМ (минималка) ярим баравари миқдорида жаримага сабаб бўлади. Бу 150 минг сўм дегани ҳозирда.

Тўхташ ва тўхтаб туриш қоидасини бузсангиз, 600 минг сўм жарима эканини биласиз.

P.S. Албатта қоида яратилса, жазо ўрнатилса-ю, лекин буни назорати бўлмаса, одамлар қўрқмай бу линияларни босаверишади. ИИВ айнан шу масалада назоратни ўрнатиб бериши лозим. Жамоат транспортига энг катта ёрдами шу бўлади.

@yuristkurbanof