Янги йил байрамида ўзбекистонликлар неча кун дам олишади? Жорий йилги Янги йил байрамида иш ҳафтасининг давомийлигидан қатъи назар барча ходимлар кетма-кет 4 кун дам олишади. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда. Демак: 31 декабрь — шанба (Президентнинг ўтган йилги фармони асосида 6 кунлик иш ҳафтасидаги ходимлар учун дам олиш куни); 1 январь — якшанба (Янги йил байрами); 2 январь — душанба (иш ҳафтасидан қатъи назар барча учун қўшимча дам олиш куни); 3 январь — сешанба (6 кунликлар учун қўшимча дам олиш куни, 5 кунликлар учун 7 январь – шанба кунидан кўчирилган дам олиш куни). 30 декабрь (жума) ва 4 январь (чоршанба) кунлари иш куни бўлади. @yuristkurbanof 97 viewsShoxruh noofficial, 19:38