Get Mystery Box with random crypto!

Ўқувчини қуйи синфдан юқори синфга кўчириш мумкинми? @Yurist_ | Юрист Хизмати | Расмий канал

Ўқувчини қуйи синфдан юқори синфга кўчириш мумкинми?

@Yurist_Xizmati 4481-савол:

Ассалому алайкум! Эътиборсиз колдирмай жавоб берганингиз учун миннатдорчилик билдирмокчиман. Углом 2011 йилда тугилган, хозир 6 синфда укийди, синфдошларининг аксарияти 2012 йил, унинг тенгдошлар 7синфда укишади. Укишлари яхши, табелида  бирорта хам 4 бахоси йук, синфдан синфга кучиришни иложи борми?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Амалдаги қонунчиликка мувофиқ кўчира олмайсиз деб ҳисоблаймиз.

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сон қарорига 1-иловада тасдиқланган Умумий ўрта таълим тўғрисидаги Низом қоидаларида ўқувчиларни мактабга қабул қилиш, ўқишини кўчириш, бир синфдан бошқа синфга ўтказиш (яъни 6-А синфдан 6-Б синфга ўтказиш), бошқа мактабга ўқишни кўчириш тартиблари белгиланган.

Бироқ ўқувчини қуйи синфдан юқори синфга кўчириш қоидалари белгиланмаган. Шунинг учун ўқишни кўчира олмайсиз.

Юристга савол юбориш

Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Каналимизга уланинг
               
@Yurist_Xizmati‌‌