Get Mystery Box with random crypto!

Отамдан қолган уйни ҳужжати йўқ, уни қандай номимизга ўтказсак | Юрист Хизмати | Расмий канал

Отамдан қолган уйни ҳужжати йўқ, уни қандай номимизга ўтказсак бўлади?

@Yurist_Xizmati 4480-савол:

Assalomu alaykum. Meni dadam olamdan o‘tgan dadamning nomida uy mashena bor natariusga borgan edik meros rasmiyashtirgani  natarius uyning egalik huquqi yo‘qligi uchun meros huquqi ochmadi.  Biz yashab turgan uy qurilganinga 30yildan oshdi kadastr qilingan egalik huquqi yo‘q. Hozirda egalik huquqini hech qaysi tashkilot bermayabdi uy bilan mashenani dakument qilishimiz uchun nima qilishimiz kerak. Qonuniy yo‘li bo‘lsa tushuntirsangiz biz kimga uchraymiz qanday qilib dakument qilsak bo‘ladi uy bilan mashenani. Javobingiz uchun rahmat.

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги қонун 31-моддасига асосан 1998-йилнинг 1-июлидан 2021-йилнинг 1-августига қадар қабул қилинган ер участкасига бўлган ҳуқуқларни белгиловчи ҳужжатлар қуйидагилардан иборат:
ер участкасига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш учун — маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ер участкасини бериш ҳақида ўз ваколатлари доирасида қабул қилинган қарорлари, нотариал тасдиқланган мерос қилиб олиш ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳнома, ушбу ҳуқуқнинг ауксионда сотиб олинганлигига асосан туман (шаҳар) ҳокими томонидан берилган давлат ордери асос бўлади.

Шу қоидага кўра сизлардаги вазиятда ер участкасига нисбатан ушбу ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаса, нотариус ер участкасига нисбатан меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома бера олмайди. Бу вазиятда сизлар фуқаролик судига эгалик ҳуқуқини белгилаш бўйича даъво аризаси билан мурожаат қилишингиз лозим.

Қаранг! Фуқаролик кодекси 187-моддасига мувофиқ мулкдор бўлмаган, лекин кўчмас мол-мулкка ўн беш йил давомида ёки бошқа мол-мулкка беш йил давомида ўзиники каби ҳалол, ошкора ва узлуксиз эгалик қилган шахс бу мол-мулкка мулк ҳуқуқини олади (эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат).

Қоиданинг мазмунига мувофиқ фуқаро ўзига тегишли бўлмаган мулкдан 15 йил давомида фойдаланса, уни эскиришга эмас, балки яхшиланишига эришса, бу мулкдан фойдаланиши ҳақида бошқалар (қўни-қўшни, МФЙ ва ҳ.к.) хабардор бўлса ва энг асосийси фойдаланиш муддати узулишсиз бўлса, (яъни 10 йил мулкдан фойдаланиб орада 1 ёки 2 йил фойдаланмай кейин яна фойдаланган бўлмаслиги) шахсда шу мулкка нисбатан мулк ҳуқуқини олиш мумкин. Мазкур кодекс 1995-йилда қабул қилинган ва шу даврдан бошлаб юзага келадиган ижтимоий муносабатларни тартибга солиб келади.

Шундай экан сиздаги вазиятда 1990-йилдан бери уйда (ҳақиқатда мулкдори бўлмаган) яшаб, ундан фойдаланиб келаётган фуқарода уйга мулк ҳуқуқини олиш мумкинлигини кўрсатади.

Энди қаранг! кўчмас ва бошқа мол-мулкка давлат рўйхатидан ўтказилиши шарт бўлган мулк ҳуқуқи ушбу мол-мулкка эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат туфайли олган шахсда ана шундай рўйхатдан ўтказилган пайтдан бошлаб вужудга келади. Бундан кўриниб турибдики, уйга нисбатан мулк ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб вужудга келади.

Ушбу модданинг тўртинчи қисмида эгалик қилиш муддатини важ қилиб келтирадиган шахс ўзи ҳуқуқий вориси бўлган шахснинг бу мол-мулкка эгалик қилиб келган барча вақтини ўзининг эгалик қилиш вақтига қўшиши мумкинлиги айтилмоқда.

Қоидани қуйидаги мисол билан тушунтирамиз. Айтайлик бир фуқаро ўзиники бўлмаган уйда 2003 йилдан яшашни бошлади. Солиқларни тўлади, уйни таъмирлади, кўп меҳнат қилди ва 2010 йилда вафот эди. Ундан кейин уйда ўғли яшашда давом этди, у ҳам солиқларни тўлади, коммунал хизматлар ҳақини ҳам, қўшимча хоналар қурди ва бошқа ишларни амалга оширди. 2019 йилга келиб ўғли уйга эгалик қилиш ҳуқуқни олиш учун судга мурожаат қилди. Шунда отасининг эгалик қилган даври ўғлининг эгалик қилган даврига қўшиб ҳисобланади ва ўғлида эгалик қилиш муддати пайдо бўлади. Бунинг учун фуқаролик судига эгалик ҳуқуқини этироф этиш ҳақида ариза билан мурожаат қилиш лозим.

Шунга кўра сиз ҳам юқоридаги асосларга биноан судга даъво қилишингиз керак деб ҳисоблаймиз.

Юристга савол юбориш

Каналимизга уланинг
               
@Yurist_Xizmati‌‌