Get Mystery Box with random crypto!

Ўқитувчи дарсни масъулятсизлик билан ўтса, унга қандай чора кў | Юрист Хизмати | Расмий канал

Ўқитувчи дарсни масъулятсизлик билан ўтса, унга қандай чора кўриш мумкин?

@Yurist_Xizmati 4482-савол:

Ассалому алайкум ота оналар укитувчининг укувчига килаётган нохаклиги куйилган нохак бахо масулиятсиз утилаётган дарслари дарс вактида телефон титкилаб утириши ва купол муомиласи устидан каерга арз килади?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023-йил 20 - декабрдаги 565-сонли буйруғига 37-иловада тасдиқланган Умумий ўрта таълим муассасалари (айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган муассасалар) ходимларининг лавозим мажбуриятларига асосан ўқитувчи:

дарс машғулотларини умумий ўрта таълим муассасаси раҳбарияти томонидан тасдиқланган дарс жадвали ҳамда тақвим-мавзу режа асосида олиб бориш;

ўз фани бўйича белгиланган методик кунда ўзининг касбий маҳоратини ошириш мақсадида ўз устида мустақил ишлаш, илғор таълим методларини ўрганиш ва доимий равишда малакасини ошириб бориш чораларини кўриш;

ўқувчилар ҳуқуқларига ва болаларни муҳофаза қилишга оид қонунчилик талабларига риоя қилиш;

таълим-тарбия жараёни иштирокчиларининг шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўсини ҳурмат қилиш каби мажбуриятларни бажариши керак.

Агар ўқитувчи бу мажбуриятларни бажармаётган бўлса, унда директорга мурожаат қилиш лозим. Директор мазкур масалани кўриб чиқиб, унга нисбатан интизомий таъсир чорасини қўллашга ҳақли.

Бунда Меҳнат кодексининг 312-моддасига мувофиқ меҳнат интизомини бузганлиги учун иш берувчи ходимга қуйидаги интизомий жазо чораларини қўллашга ҳақли:
1) ҳайфсан;
2) ўртача ойлик иш ҳақининг ўттиз фоизидан кўп бўлмаган миқдорда жарима. Ички меҳнат тартиби қоидаларида ходимга ўртача ойлик иш ҳақининг эллик фоизидан кўп бўлмаган миқдорда жарима солиниши ҳоллари назарда тутилиши мумкин.
3) меҳнат шартномасини бекор қилиш.

Ушбу қоиданинг мазмунига кўра ходим меҳнат интизомини бузганда унга юқоридаги таъсир чораларидан бири қўлланилади.

Юристга савол юбориш

Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Каналимизга уланинг
               
@Yurist_Xizmati‌‌