Get Mystery Box with random crypto!

Мактабларда ўқитувчилар ўртасида навбатчилик шакллантирилиши қ | Юрист Хизмати | Расмий канал

Мактабларда ўқитувчилар ўртасида навбатчилик шакллантирилиши қонунийми?

@Yurist_Xizmati 4412-савол:

Assalomu aleykum meni murojatim shundan iboratki man maktabda fan o‘qituvchisi bo‘lib ishlab kelmoqdaman maktada dars kamligi un boshqa maktabda xam o‘rindoshlik vazfasida ishlab ro‘zg‘or tebratyapman shu ishlar ichida asosiy maktabimda navbatchilik qilish muammosi juda ko‘p bo‘lyapti men turolmayman vaqtim yo‘q desam bu majburiy adliyadan tasdiqlatib keldik deyishdi 206 - modda bekor qilingan deb aytishyapti xam bu rostan xam majburiymi shuni qonunniy isbotlashimga amaliy yordam berila javob un oldindan raxmat

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Ўқитувчиларга навбатчилик қилиш мажбуриятини юклашнинг ўзи нотўғри.

Чунки
Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023-йил 20 - декабрдаги 565-сонли буйруғига 37-иловада тасдиқланган Умумий ўрта таълим муассасалари (айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган муассасалар) ходимларининг лавозим мажбуриятларига асосан ўқитувчининг лавозим мажбуриятлари ичида бундай мажбурият йўқ.

Демак, бу ҳолатда иш берувчи ходимга бу мажбуриятни юклаши ҳуқуқий жиҳатдан асосга эга эмас.

Меҳнат кодекси кодекс 115-моддасига кўра иш берувчи ходимдан қуйидагиларни талаб қилишга ҳақли эмас:
агар ушбу Кодексда ва бошқа қонунда бошқача қоидалар белгиланмаган бўлса, меҳнат шартномасида шарт қилиб кўрсатилмаган ишни бажаришни;
қонунга хилоф бўлган, ходимнинг ёки бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини бузадиган, ҳаёти ва соғлиғини хавф остига қўядиган, уларнинг шаъни, қадр-қиммати ҳамда ишчанлик обрўсига путур етказадиган ҳаракатларни амалга оширишни.

Бундан кўриниб турибдики, иш берувчи ўқитувчиларга уларнинг меҳнат вазифангиздан бошқа ишни буюриши қонунан таъқиқланади.

Бундай вазиятларда иш берувчига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 49-моддаси билан (яъни мансабдор шахс томонидан меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш) базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Шунга кўра мактабда ўқитувчилар ўртасида навбатчиликни шакллантириш ноқонуний ҳисобланади.

Юристга савол юбориш

Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Каналимизга уланинг
               
@Yurist_Xizmati‌‌