Get Mystery Box with random crypto!

Иссиқхона қуриш учун берилган ерга турар ёки нотурар бино қурс | Юрист Хизмати | Расмий канал

Иссиқхона қуриш учун берилган ерга турар ёки нотурар бино қурса бўладими?

@Yurist_Xizmati 4478-савол:

Ассалому алейкум! Мен ер участкаси сотиб олганман. Ер участкасини кадастр хужжати "Гулчиликка ихтисослашган иссикхона ташкил этиш учун"  деб берилган. Бу ерни якка тартибда уй куриш учун нотурар жой дан турар жой га утказиб буладими?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Мумкин эмас деб ҳисоблаймиз.

Чунки ер қандай мақсадларга берилган бўлса, ундан фақат шу мақсадда фойдаланиш лозим бўлади.

Ер кодексининг 2-моддасига кўра ерлардан оқилона, самарали ва белгиланган мақсадда фойдаланишни таъминлаш ер тўғрисидаги қонунчиликнинг асосий принсипларидан бири ҳисобланади. Бунда кодекс 9-моддасига асосан ерлар асосий фойдаланиш мақсадига қараб ер фонди тоифаларига бўлинади.

Сизлардаги ҳолатда ҳам ер участкаси қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тоифасига кириши мумкин. Чунки иссиқхоналар барпо этиш қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаси фондидан ажратилади.

Ушбу кодекс 44-моддасида суғориладиган ерларни қишлоқ хўжалигидан бошқа мақсадлар учун, шу жумладан саноат ва фуқаролик обектлари (бинолар ва иншоотлар) қурилиши учун ажратилмаслиги белгиланган.

Агар сизлар бу тоифадаги ер участкасида турар ёки нотурар бино қурсангиз, унда кодекснинг 36-моддасига биноан ер участкага бўлган ҳуқуқ бекор қилинади.

Юристга савол юбориш

Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Каналимизга уланинг
               
@Yurist_Xizmati‌‌