Get Mystery Box with random crypto!

Ерни қарори йўқ бўлса, фермер олиб қўйиши мумкинми? @Yurist_X | Юрист Хизмати | Расмий канал

Ерни қарори йўқ бўлса, фермер олиб қўйиши мумкинми?

@Yurist_Xizmati 4476-савол:

Bizning yer uchastkamizni qarori yuq.
3 yil oldin uy joyga beton quyilgan va 3 yillik yer soligi tolangan. Yer kadastiri bor, faqat qaroro yuq. Hozirgi paytda bir fermer mening yerim deb sudga bergan.Sud qarori xech narsani tekshirmay buzilsin deb qaror chiqargan. Bu vaziyatni qonunlar boyicha korib yordam berishiningizni sorayman.


ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги қонун 11-моддасига биноан Биноларга, иншоотларга, шунингдек қурилиши тугалланмаган обектларга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш ушбу кўчмас мулк жойлашган ер участкасига бўлган ҳуқуқлар давлат рўйхатидан ўтказилмагунига қадар амалга оширилмайди.

Мана шу қоидага кўра сиздаги вазиятда ер учаскасига нисбатан сиздаги вазиятда ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтмаганлиги учун сиз унинг устидаги ҳар қандай қурилмани давлат рўйхатидан ўтказа олмайсиз.

Сиздаги кадастр маълумоти ҳуқуқни белгиловчи ҳужжат эмас.
Қаранг! Қонуннинг 31-моддасига асосан 2021-йилнинг 1-августидан эътиборан қабул қилинган ер участкасига бўлган ҳуқуқларни белгиловчи ҳужжатлар қуйидагилардан иборат:
ер участкасига бўлган мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш учун — давлат мулкини бошқариш бўйича ваколатли давлат органлари томонидан бериладиган давлат ордери;
1998-йилнинг 1-июлидан 2021-йилнинг 1-августига қадар қабул қилинган ер участкасига бўлган ҳуқуқларни белгиловчи ҳужжатлар қуйидагилардан иборат:
ер участкасига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш учун — маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ер участкасини бериш ҳақида ўз ваколатлари доирасида қабул қилинган қарорлари, нотариал тасдиқланган мерос қилиб олиш ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳнома, ушбу ҳуқуқнинг аукционда сотиб олинганлигига асосан туман (шаҳар) ҳокими томонидан берилган давлат ордери асос бўлади.

Шу қоидага кўра сизлардаги вазиятда ер участкасига нисбатан ушбу ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаса, бу ер сизларга тегишли бўлмайди.

Агар ер участкаси қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаси тоифасига кирса, сизлар унга нисбатан ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказа олмайсизлар.  Чунки бундай ер участкаси фермер ёки деҳқон хўжалигига берилади.

Агар бу ер мазкур тоифага кирмаса, унда аукцион орқали уни сотиб олишингиз мумкин. Бунинг учун ҳудудий кадастр бўлимига мурожаат қилиш керак.

Юристга савол юбориш

Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Каналимизга уланинг
               
@Yurist_Xizmati‌‌