Get Mystery Box with random crypto!

Ўқитувчи (PhD) бўлса, унга қўшимча устама тўланадими? Дарс тақ | Юрист Хизмати | Расмий канал

Ўқитувчи (PhD) бўлса, унга қўшимча устама тўланадими? Дарс тақсимотида бирор устунликка эгами?

@Yurist_Xizmati 4463-савол:

Rus tili  o’qituvchisi (Phd )fan nomzodi, maktabda faoliyat olib borsa unga ustama to’lanadimi, dars taqsimotida qanday ustunlik mavjud toifali o’qituvchilarga nisbatan.

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Бундай ҳолатда сизга махсус устама мавжуд.

Вазирлар Маҳкамасининг 2019-йил 24-декабрдаги 1030-сон қарорига 1-иловада тасдиқланган “Илм-фан ва таълим соҳасидаги давлат ташкилотларида илмий, илмий-педагогик ва меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи илмий даражага эга ходимларга қўшимча ҳақ тўлаш тартиби тўғрисида”ги низом 14-бандига мувофиқ лавозим маошига ҳар ойлик қўшимча ҳақ ходимнинг фаолияти натижалари асосида қуйидагича ўрнатилиши мумкин:

а) ёшларни тарбиялашга оид ҳар бир ишлаб чиқилган ва амалиётга жорий қилинган илмий-методик қўлланма, илмий-таҳлилий услуб (ёндашув)лар учун лавозим маошига нисбатан 30 фоизгача;

б) таълим ва тарбия соҳасида тегишли ташкилот билан боғлиқ илмий мақола (монография) нашр қилганлиги учун:
журналнинг даражаси ва муҳимлигидан келиб чиққан ҳолда миллий илмий журналлардаги нашр учун лавозим маошига нисбатан 15 фоизгача;
халқаро журналларда эълон қилинган ҳар бир мақола (монография) учун муаллифларга лавозим маошига нисбатан 30 фоизгача белгиланади.

Мазкур банднинг барча кичик бандлари асосида ҳар ойлик қўшимча ҳақ лавозим маошига нисбатан бир ойда фалсафа доктори (PhD)га 30 фоиз ва фан доктори (DSc)га 60 фоиздан ошмаслиги лозим.

Шу қоидага кўра сизга юқоридаги устама тўланиши мумкин.

Дарс тақсимотида бирор имтиёз мавжуд эмас деб ҳисоблаймиз.

Юристга савол юбориш

Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Каналимизга уланинг
               
@Yurist_Xizmati‌‌