Get Mystery Box with random crypto!

'Метан' нархини асоссиз оширган заправкаларга чора кўрилади | Юрист Хизмати | Расмий канал

"Метан" нархини асоссиз оширган заправкаларга чора кўрилади

Бугун ижтимоий тармоқларда “метан заправка”ларда газ нархи 3 800 сўмга кўтарилгани ҳақида хабарлар эълон қилинди.

Ушбу ҳолат Энергетика вазирлиги ҳузуридаги “Ўзенергоинспексия” томонидан зудлик билан ўрганилди.

“Ўзенергоинспексия”нинг ҳудудий бошқармалари томонидан "метан" нархини 3800 сўмга оширган заправкалар зудлик билан ўрганилди ва бартараф этилди.

Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 мартдаги 173-сонли қарори билан автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларида табиий газни сотишда унинг энг баланд чакана нархи 2024 йил 1 июнгача бир куб метр учун 3 350 сўм қилиб белгиланган.

Агар АГТКШларда табиий газ асоссиз равишда қиммат нархларда сотилаётганига гувоҳ бўлсангиз, қуйидаги манзилларга мурожаат қилишларингизни сўраймиз:

Бош прокуратуранинг telegram боти @EnergonazoratBot ва ишонч телефонига 71-232-10-07;

“Ўзенергоинспексия”нинг telegram боти @energoInspeksiya_bot ва ишонч телефонига 71-200-02-86;

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг ишонч телефонига 71-207-47-00.

Юристга савол юбориш

Каналимизга уланинг
               
@Yurist_Xizmati‌‌