Get Mystery Box with random crypto!

ТАЪТИЛ ПУЛИ КУЙИБ КЕТАДИМИ? @Yurist_Xizmati 4464-савол: Асса | Юрист Хизмати | Расмий канал

ТАЪТИЛ ПУЛИ КУЙИБ КЕТАДИМИ?

@Yurist_Xizmati 4464-савол:

Ассалому алейкум! Мен мактабда қоровул булиб ишлайман. Менинг навбатдаги мехнат таътилига чиқиш вақтим 1 мартдан деб айтган эди. Мен 5 март куни мехнат таътилига чиқиш учун ариза ёзишимни айтсам, менга, мехнат таътилим вахти утиб, куйиб кетганини айтди. Шу туғрими?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Таътил пули куйиб кетмайди.

Таътил олиш ходимнинг ҳуқуқи ва иш берувчининг мажбурияти. Бироқ ходим таътил муддати келганда уни олиши шарт.

Ҳар йилги меҳнат таътили иш берувчи ва ходим учун мажбурий бўлган таътиллар жадвали билан белгиланадиган ҳар йилги меҳнат таътилларини бериш навбатига мувофиқ берилади (МК 228-м).
Шунга кўра ташкилотда ҳар йиллик меҳнат таътиллари жадвали кейинги йил бошланишидан олдин, қоида тариқасида декабр ойида тузилади. Шу жадвалга мувофиқ ходимга албатта таътил берилади.

Шуни ҳам айтиш керакки, Меҳнат кодекси 234-моддасига асосан меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходимга барча фойдаланилмаган ҳар йилги асосий ва қўшимча меҳнат таътиллари учун пулли компенсация тўланади.

Бунда ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда жорий иш йилида фойдаланилмаган ҳар йилги меҳнат таътили учун ходимга тегишли бўлган компенсациянинг миқдори, шунингдек жорий иш йилида ишлаб берилмаган таътил кунлари учун ушлаб қолинадиган ҳақ миқдори ходимнинг охирги иш йилида ишлаб берган вақтига мутаносиб равишда ҳисоблаб чиқарилади (МК 223-м).

Шунга кўра ишдан бўшаганингизда Меҳнат кодексининг юқоридаги ҳамда 172-моддасига мувофиқ сизга фойдаланилмаган меҳнат таътили учун компенсация берилади.

Агар сиз таътил олмасангиз, ҳам таътилингиз куйиб кетмайди. Ишдан бўшаган вақтингизда таътил учун компенсация олишингиз мумкин.

Юристга савол юбориш

Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Каналимизга уланинг
               
@Yurist_Xizmati‌‌