Get Mystery Box with random crypto!

Тиббиёт ҳамшираларига неча ставкагача ишлашга рухсат берилган? | Юрист Хизмати | Расмий канал

Тиббиёт ҳамшираларига неча ставкагача ишлашга рухсат берилган?

@Yurist_Xizmati 4462-савол:

Ассалому алекум. Мен тиббиет хамширасиман. Поликлиникада 1.5Ставка сурадим Сенга мумкинмас дейшди. Нима маслахат берасиз. Тиббиет хамшираси 2 ставка ишлатса хаклими  2ставкага буйрук борми. Мальумот берсангиз

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Врачларгина 2 ставка ишлаши мумкин.

Вазирлар Маҳкамасининг 297-сон қарори билан тасдиқланган низом 7-бандига кўра ўриндошлик асосида ишлашда ўриндошлик асосида ишлашнинг давомийлиги ходимларнинг ушбу тоифаси учун белгиланган иш вақти нормасининг ярмидан ортиқ бўлиши мумкин эмас.

Бундан фақат соғлиқни сақлаш тизими врач ходимлари мустасно.

Шунга кўра сиз асосий ва ўриндошликда 1.5 ставкагача ишлашингиз мумкин.

Меҳнат кодексининг 432-моддасига кўра Ўриндошлик асосида ишлаш ходимнинг ўзининг асосий ишидан ташқари алоҳида меҳнат шартномаси шартлари бўйича асосий ишидан бўш вақтида бошқа мунтазам ҳақ тўланадиган ишни бажаришидир.

Ўриндошлик асосидаги иш ходим томонидан ўзининг асосий иш жойида (ички ўриндошлик) ёки бошқа иш берувчида (ташқи ўриндошлик) бажарилиши мумкин.

Юқоридаги икки қоидага мувофиқ сизнинг меҳнат дафтарчангиз юритиладиган ҳамда маълум лавозимда ишлайдиган жой бу сизнинг асосий иш жойингиз саналади. Сиз ушбу жойдан ташқари қаерда ишлашингиздан қатъий назар бу ўриндошлик ҳисобланади.

Шунга кўра, сиз асосийда бир ставка, ўриндошликда 0.5, жами 1.5 ставкагача ишлашингиз мумкин.

Юристга савол юбориш

Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Каналимизга уланинг
               
@Yurist_Xizmati‌‌