Get Mystery Box with random crypto!

КИМЛАРГА ДАВЛАТ ТОМОНИДАН ТЕКИНГА УЙ БЕРИЛАДИ? Уй-жой кодекси | Shamsiddinov | Blog

КИМЛАРГА ДАВЛАТ ТОМОНИДАН ТЕКИНГА УЙ БЕРИЛАДИ?

Уй-жой кодекси 19-
моддаси ва “Давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш тўғрисида”ги Қонунининг 7-моддасига асосан қуйидаги ҳолатларда фуқароларга Давлат томонидан текинга уй-жой берилади:

турар жойлари авария ҳолатида эканлиги ёки табиий офатдан зарар кўрганлиги белгиланган тартибда тан олинган фуқароларга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда;

фуқароларнинг давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкалари олиб қўйилиши муносабати билан уйлари бузилиши натижасида, агар уларга бузилган уйлари эвазига пул товони тўланмаган бўлса, давлат уй-жой фонди уйларидан олган турар жойлари, шунингдек табиий офатлар оқибатида уйлари бузилиши муносабати билан олган квартиралари, бу квартиралар қачон ажратилганидан қатъи назар, уларга ёки уларнинг ворисларига текинга берилади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 20 январдаги 18-сон қарорига 3-ИЛОВА “Уйларни ва турар жойларни уй-жой фондидан чиқариш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 3-бандига кўра режадан ташқари кўриклар зилзилалар, сел тошқинлари, жалалар, довулли шамоллар, кучли қор ёғишлари, сув тошқинлари ва стихияли тусдаги бошқа ҳодисалардан кейин ва пойдеворлар ва элементларнинг деформацияланиши аниқланганда мажбурий тартибда ўтказилиши керак.

Низомнинг 5-бандига кўра уй ёки турар жой мулкдори аризасига кўра ёки уй-жойларга хизмат кўрсатиш бўйича бошқарувчи ташкилотнинг ёзма хабарига кўра, шунингдек, мазкур Низомнинг 3-бандида кўрсатилган ҳолларда, уйнинг ёки турар жойнинг, кимга қарашлилигидан қатъи назар, техник ҳолатини аниқлаш учун туман, шаҳар ҳокими томонидан комиссия тузилади.

Низмонинг 7-бандига кўра комиссия уйни ёки турар жойни кўздан кечиргандан ва асбоблар билан текширгандан кейин авария ҳолатига тушиши оқибатида яшаш учун яроқсиз ҳолга келган уйни ёки турар жойни уй-жой фондидан чиқариш тўғрисида ёзма хулоса беради.

Энди қаранг
. Низомнинг 8-бандига кўра комиссия хулосасига мувофиқ туман, шаҳар ҳокими яшаш учун яроқсиз бўлган уйлар ёки турар жойларни бошқа мақсадларда фойдаланиш учун қайта жиҳозлаш ёхуд ушбу уйлар ёки турар жойларни бузиш тўғрисидаги тавсиянома билан тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоят, Тошкент шаҳар ҳокимига мурожаат қилади.

Ушбу Низомнинг 9-бандига асосан туман, шаҳар ҳокими тавсияномаси асосида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят, Тошкент шаҳар ҳокими томонидан яшаш учун яроқсиз бўлган уйлар ёки турар жойларни бошқа мақсадларда фойдаланиш учун қайта жиҳозлаш ёхуд бузиш тўғрисида қарор чиқарилади.

Диққат қилинг!
Бунда турар жойлари авария ҳолатида ёки табиий офатлардан жабрланган деб эътироф этилган фуқароларга давлат томонидан текин уй-жой бериш масаласи албатта ҳал қилинган бўлиши керак.

Демак, юқоридаги тоифага кирувчи шахсларга Давлат томонидан текинга уйлар берилади.

Бу масалада яшаб турган ҳудудингиздаги туман (шаҳар) ҳокимлигига мурожаат қилишингиз мумкин.

@yurist_Shamsiddinov