Get Mystery Box with random crypto!

Чет тилидан касбий (ижодий) имтиҳон формати ва тест намуналари | Yurist maslahati | Rasmiy

Чет тилидан касбий (ижодий) имтиҳон формати ва тест намуналари эълон қилинди

Маълумки, Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан жорий йилдан бошлаб қуйидаги 6 та олий таълим муассасасига киришда чет тилидан касбий (ижодий) имтиҳон ўтказилиши белгиланган:

Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети;
Самарқанд давлат чет тиллар институти;
Тошкент давлат шарқшунослик университетининг

фанлар мажмуасига чет тили биринчи фан сифатида киритилган бакалавриат таълим йўналишларига ҳамда

Тошкент давлат педагогика университети;
Қўқон давлат педагогика институти;
Нукус давлат педагогика институтининг

хорижий тиллар бўйича педагогларни тайёрловчи бакалавриат таълим йўналишларига кириш имтиҳонларида чет тили фанидан тинглаб тушуниш, ўқиш, ёзиш ҳамда гапириш компетенцияларини аниқлаш ва баҳолашга қаратилган касбий (ижодий) имтиҳон ўтказилади.

ДТМ касбий (ижодий) имтиҳон форматини (барча тиллар учун) ва тест намуналарини (инглиз тилидан) эълон қилди:

Касбий (ижодий) имтиҳон формати (барча тиллар учун):
https://dtm.uz/page/format_kasbiy

Тест намуналари (инглиз тилидан):
https://dtm.uz/page/test_namunalari_kasbiy

------ ※ ------ ※---※---※ ------ ※ ------
Foydali ma'lumotni yaqinlar bilan ulashing

Yangiliklarni kuzatib borish
@Yurist_maslahati_rasmiy

Yuristga savol yuborish
@Yuristga_murojaat_rasmiy

Spam bo'lganlar uchun
@Yurist_Qoriyev_bot