Get Mystery Box with random crypto!

РАСМАН Ўзбекистонда минимал истеъмол харажатлари миқдори оши | Юрист блогер /расмий канал

РАСМАН

Ўзбекистонда минимал истеъмол харажатлари миқдори оширилди.

Статистика агентлиги минимал истеъмол харажатларининг янги миқдорини маълум қилди ва бу миқдор бир ой учун киши бошига 648 000 сўмни ташкил қилмоқда.

Маълумот учун, Ўзбекистонда Сўнгги марта бу миқдор 2024 йил январь ойида 568 000 сўмдан 621 000 сўмга оширилиб, бугунги кунга қадар шу миқдорни ташкил қилиб келаётган эди.

Минимал истеъмол ҳаражатлари миқдорининг ошганлигини айрим ижтимоий тўловларга ижобий таъсири бўлади албатта ва биз бу ҳақда кейинроқ алоҳида тўхталамиз..

Расмдаги долларга қараманглар. У шунчаки расм. Минимал харажатларимиз миқдори унча бўлишига хали анча бор..

@Yurist_Blogerr