Get Mystery Box with random crypto!

ОЛИНГАН КРЕДИТНИ ҚАЙТАРИШ МАЖБУРИЯТИНИ БОШҚА ШАХСГА ЎТКАЗСА БЎ | Юрист блогер /расмий канал

ОЛИНГАН КРЕДИТНИ ҚАЙТАРИШ МАЖБУРИЯТИНИ БОШҚА ШАХСГА ЎТКАЗСА БЎЛАДИМИ?

САВОЛ
;
Банкдан олган кредитимни тўлаш мажбуриятини бошқа шахсга ўтказсам бўладими ?

ЖАВОБ;
Фуқаролик кодексининг 322-моддасига асосан, қарздорнинг ўз қарзини бошқа шахсга ўтказиш мумкин, фақат бунга кредитор (Кредит берган банк)нинг розилиги билан йўл қўйилади.

Янги қарздор кредитор билан дастлабки қарздор ўртасидаги муносабатларга асосланган барча эътирозларни кредитор талабига қарши қўйишга ҳақли. ( Яъни, банкдан кредит олган шахс унга кредит берган банкка қандай эътироз билдириши мумкин бўлса, уни қарзини тўлашни бўйнига олаётган иккинчи шахс хам шундай ҳуқуққа эга бўлади)

Агар кафил ёки гаровга қўювчи шахслар янги қарздор учун жавоб беришга рози бўлмаса, қарз бошқа шахсга ўтказилиши билан кафиллик ёки учинчи шахс томонидан белгиланган гаров бекор бўлади. ( Яъни, мен биринчи кредит олган шахсга кафил эдим. Шартнома ўзгарганидан кейинги кредит тўловчини мен танимайман ва унга кафил бўлишни истамайман деб ўртадаги кафил ўйиндан чиқиши хам мумкин дегани бу)

Хулоса;
Демак, кредит олган шахс ўз кредитини тўлаш мажбуриятини бошқа шахсга ўтказиши мумкин фақат, бунинг учун банкнинг розилиги керак бўлади.


@Yurist_Blogerr