Get Mystery Box with random crypto!

ОИЛАВИЙ МУНОСАБАТЛАРДА ҚОНУНЛАР ТАРТИБГА СОЛМАГАН МАСАЛАЛАРГА | Юрист блогер /расмий канал

ОИЛАВИЙ МУНОСАБАТЛАРДА ҚОНУНЛАР ТАРТИБГА СОЛМАГАН МАСАЛАЛАРГА МАҲАЛЛИЙ УРФ-ОДАТЛАР ҚЎЛЛАНИШИ МУМКИН

Оила кодексининг 8-моддасига асосан,


қонунчиликда оилавий муносабатларни тартибга солишга оид тегишли нормалар бўлмаган тақдирда, Ўзбекистон Республикасининг қонунчилиги тамойилларига зид бўлмаган маҳаллий урф-одат ва анъаналар қўлланилади деб кўрсатилган.

Масалан оилавий муносабатлар билан боғлиқ қайсидир муаммоли масалани қонунчиликда белгиланган норма орқали тартибга солишнинг имкони бўлмаса, яъни қонунчиликда ундай нормани ўзи бўлмаса, қонунчилик талабларига зид келмайдиган маҳаллий урф-одатлар ва анъаналарни қўллаш орқали ўша масалани тартибга солиш мумкин. Бу ерда бизда анъана шундай деб куёвни олиб чиқиб сувга отиб юбориш каби ноодатий анъаналарга рухсат дейилаётгани йўқ. Айтиб ўтилганидек анъана қонунчилик талаблари доирасида бўлиши керак. Бир муаммоли ҳолатни бартараф этиш бошқа бир муаммони чиқариш хисобига бўлмаслиги керак.

@Yurist_Blogerr