Get Mystery Box with random crypto!

Пойтахт жамоат транспорти тарифлари ўзгаради Тошкент шаҳрида | Юрист блогер /расмий канал

Пойтахт жамоат транспорти тарифлари ўзгаради

Тошкент шаҳрида жамоат транспортида вақтга бириктирилган дифференсиал тариф режалари жорий этилиши (2023-йил 1-майдан) kutilmoqda. Бунда:

бир марталик тўлов, агар нақд бўлса, 2000 сўм, электрон тўловда эса 1800 сўм бўлиши режалаштирилмоқда;

бир соат ичида автобусдан автобусга биринчи марта ўтиш 70 фоизгача арзонлашади;

иккинчи ва кейинги ўтишлар йўловчи учун бепул бўлади;

автобусдан метрога ёки метродан автобусга ўтишда тариф 30 фоизгача арзонлашади.

Жамоат транспортидан кунлик фаол фойдаланувчилар учун бир кунлик лимициз тарифлар (6 минг сўм) жорий этилади.

Бундан ташқари 5, 10, 15, 20 кунлик ҳамда 1 ойлик қисқа муддатли тарифлар (автобус, автобус+метро) жорий этилиши кўзда тутилган.

@Yurist_Blogerr